ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин
25 окт 2025 15:06
Янгиликлар
ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин
ПСЖнинг 29 ёшли испаниялик ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жамоага қайтишга яқин турибди.
Футболчи 1 октябрь куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-турида "Барселона"га қарши ўйинда (2:1) мушагидан жароҳат олган. Футболчи 29 октябрь, чоршанба куни Франция 1-лигасининг 10-туридан ўрин олган "Лорьян"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Ўйин Лорьян шаҳридаги "дю Мустуа - Ив Алленма" стадионида бўлиб ўтади.
Руис жорий мавсумда клуб учун барча мусобақаларда саккизта ўйин ўтказиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар