UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  5 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  10 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  6 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  27 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  1

Асилбек Омонов: "Насаф"га қарши ўйин финалга тенг бўлади" Янгиликлар

Асилбек Омонов: "Насаф"га қарши ўйин финалга тенг бўлади"

“Бухоро” – “Насаф” учрашуви олдидан мезбонлар дарвозабони Асилбек Омонов бўлажак ўйин тўғрисидаги фикри билан ўртоқлашди.
- Бу ўйин муҳимлик ва принципиаллик нуқтаи назаридан финалга тенг, деб ўйлайман. Албатта ушбу ўйинда ҳар икки жамоа ғалаба учун майдонга тушади. Айниқса ўз уйимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаётганлигимиз учун зафар қозониш истаги ҳар доимгидан юқори.

Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсак, тан олиш жоиз “Насаф” узоқ йиллардан буён чемпионатимизда кучли ва барқарор ўйнайдиган, ўз олдига юқори марраларни кўзлайдиган жамоа сифатида шаклланган. Кейинги йилларда у ОЧЛда ҳам рақобатбардош команда сифатида ўзини намоён этмоқда.

Аммо бу ўйинни рақибга осонгина топшириб қўямиз, дегани эмас. Жамоамизда юқори савиядаги ўйинчилар йиғилган. Мураббийлар кўрсатмаларини тўлиқ бажариб, ўз ўйинимизни намойиш эта олсак биз ҳар қандай рақибни ҳам юта оламиз. Ҳар ҳолда олиб бораётган машғулотларимиз сифати ҳамда “12-ўйинчи” сифатида мадад бериб турган мухлислар далдаси ана шундай дадил гапиришимизга имкон беради.

Айни пайтда “Бухоро” жамоасининг бу йилги чемпионатдаги таркиби ва қайд этаётган натижалари мухлислар ўртасида кучли қизиқиш ва жоиз бўлса шов-шувларга сабаб бўлмоқда. Биз ана шу темпни сақлаган ҳолда келгуси ўйинларда ҳам мухлислар ишончини ва меҳрини қозонишда давом этишга ҳаракат қиламиз, - дейди Асилбек Омонов.

"Бухоро" матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика