UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  1 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  2 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:50"Манчестер Сити" — "Солфорд Сити". Таркиблар маълум!  14 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  12 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  30 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  3 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  3 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   5 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  9 17:54Пенья кеч қолгани учун "Барселона" дарвозасини Шченсни қўриқлаган экан  4 17:47Фотоархив. "Хоразм"нинг Суперлигада ўтказган охирги мавсуми ёдингиздами?  3

Асилбек Бегимқулов: “Биринчи лигада кўп нарса талабга жавоб бермайди” Янгиликлар

Асилбек Бегимқулов: “Биринчи лигада кўп нарса талабга жавоб бермайди”

Ўтган мавсум олий лиганинг “Сўғдиёна” жамоасида ҳаракат қилган Асил Бегимқулов бу йил биринчи лига жамоаларида тўп тепди.

Биринчи мавсумни Бухоронинг “Нурафшон” жамоасида ўтказган Бегимқулов иккинчи даврада ушбу жамоа сафида 4 учрашув ўтказиб кейинчалик ўз ихтиёрига кўра клубни такр этди. Айни дамда Асилбек ҳеч қайси жамоада ўйнамаяпти. Аксинча “Машъал” жамоасида ўз спорт формасини ушлаб туриш учун машғулот ўтказиб турибди. биз Асилбек Бегимқулов билан боғланиб фаолиятида кескин ўзгаришга нима сабаб бўлганини билиш мақсадида ундан интервью олдик.

- Биламизки сиз ўтган йили олий лиганинг “Сўғдиёна” жамоаси тўп тепган эдингиз. Бу йил эса Бухоронинг “Нурафшон” жамоасида ҳаракат қилдингиз. Мавсум сиз учун қандай ўтди?
- “Нурафшон” жамоаси раҳбарияти мавсум аввалида менга таклиф билан чиқишганди. Ўшанда клуб олдига олий лигага чиқиш вазифаси қўшилганини айтишганди. Ушбу таклифга рози бўлиб жамоага келгандим. чемпионатнинг биринчи даврада яхши натижалар қайт этдик. Иккинчи даврада эса жамоа муаммолар гирдобида қолди. Клубда молиявий муаммолари пайдо бўлгани сабабли маҳаллий футболчилар мусобақани давом эттириб қўйишди. Иккинчи даврада бор йзғи 4 маротаба майдонга тушдим ва 3 та ўйинда ғалаба қозондик. Қолган ўйинларнинг фақат биттасида ғалаба қозонишди. Тўртта учрашув ўтказиб жамоани тарк этганман.

Ҳозирча “Машъал” жамоасида спорт формамни ушлаб туриш учун машғулотлар ўтказиб турибман. Лекин жамоа билан шартнома тузганим йўқ. Мавсум аввалида 3, 4 та жамоалар билан боғланганимда биз ПФЛга заявкани топширдик, дейишганди. Шу билан бу йилги олий лига баҳсларида иштирок эта олмадим. Тошкентнинг “Оқ-тепа” жамоасига ўтганимда “Нурафшон” бизда олий лигага чиқиш учун вазифа бор, деб мени ўз таркибига қўшиб олди. У ерда Фаррух Ҳайдаров ва Михаил Спиридонов билан бирга олдимизга вазифа қўйилган дейишгани учун “Нурафшон” жамоасини шарафини биринчи даврада ҳимоя қилдим. “Нурафшон” раҳбарияти жамоага ҳомий топилди, улар билан шартнома имзоладик деб айтишганди. Бир ой вақт ўтгандан кейин “Нурафшон” клуби билан келишувга эришдим. Аввалига раҳбарият бизга маош бериб турганди. Кейинчалик ойлик маош ҳам бершмади. Бироз сабр қилиб туринглар маош бериб қолишади дейишди.

Биринчи давра якунига етгунича жамоада тўп тепиб турдик. Иккинчи даврада бошқа жамоалардан таклифлар бўлди. Аммо “Нурафшон” жамоаси рахбарияти менга хужжатларингни бермаймиз, шу ерда ўйнайсан дея таъкидлашди. Иккнчи давража тўртта тур ўйин ўтказдим ва ҳомийимиз йўқ дейишгандан кейин жамоани тарк этдим. Тўғриси, ўзимда биринчи лигада ўйнаш иштиёқим йўқ эди. Барибир олий лига баҳслари бошқача. Шундан бери “Машъал” жамоаси билан машғулот ўтказиб турибман.


- Сиз “Сўғдиёна” жамоасида тўп тепгансиз. Ушбу клубдан кетишингизга нима сабаб бўлган?
- “Сўғдиёна”дан кетишимга айрим сабаблар бор эди. Барча билади ўтган йили ушбу клубда жамоа сардори бўлиб майдонда ҳаракат қилганман. Чемпионат бошланишидан аввал “Сўғдиёна”ни тарк этдим. Бир томондан клуб билан тузган шартномам ҳам якунига етганди. Янги шартнома менга таклиф қилишди, лекин уларнинг менга қилиб берадиган шароитлари тўғри келмади.

- Биринчи лигадаги муаммолар ҳақида қандай фикр билдирасиз?
- Биринчи лигада иштирок этувчи жамоаларнинг ярмидан кўпроғида молиявий муаммолар бор. Биринчи лиганинг энг долзарб муаммолари майдонлар. Майдон ҳолати деярли талабга жавоб бермайди. Мисол учун олий лига жамоаларида авваллари яхши талабга жавоб берадиган майдонлар кам эди. Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистонда талабга жавоб бермайдиган майдонлар қолмаган. Барча жамоаларнинг майдонлари Жаҳон талабга жавоб беради. Биринчи лигада ҳам яхши майдонлар бор, аммо улар камчиликни ташкил этади. “Машъал”, “Норин”, “Локомотив-БФК” жамоаларининг майдонлари аъло даражада. “Зомин” жамоасининг майдони яхши эди. Аммо ҳозирги кунга келиб у ердаги майдон ҳам ёмон аҳволга келиб қолган. Умумий қилиб айтганда биринчи лигада кўп нарса талабга жавоб бермайди. Яхши тарафи биринчи лигада иккита ёш футболчи майдонда бўлиши керак. Биринчи лигада кўпроқ ёшларимизги имконият яратилган.

- Айни дамда “Машъал” жамоасидасиз клуб билан шартнома туздингизми ёки бошқа жамоалардан таклифлар борми?
- Ҳозирча “Машъал” жамоаси рахбарияти билан келишиб олганим йўқ. Тез кунда янгилик бўлиб қолар.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика