UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  0 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  24 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2

АРХИВ. Алиқуловнинг "Пахтакор"даги сўнгги баҳси, марказий ҳужумда ўйнаган Жасур Ҳасанов, Гейнрихдан супергол. 2009 йилги Тошкент дербисини ёдга оламиз Янгиликлар

АРХИВ. Алиқуловнинг "Пахтакор"даги сўнгги баҳси, марказий ҳужумда ўйнаган Жасур Ҳасанов, Гейнрихдан супергол. 2009 йилги Тошкент дербисини ёдга оламиз

Видео архив рукнимиз давом этади.

2009 йилги Олий лиганинг 11-турида мухлислар билан тўлиб тошган "Жар" стадионида Тошкент дербиси бўлиб ўтганди. Сколари бошчилигидаги "Бунёдкор" Виктор Жалилов бошчилигидаги "Пахтакор"ни қабул қилганди. Ўша ўйинга "Бунёдкор" 14та ўйинда 14та ғалаб, "Пахтакор" эса 14та ўйинда 11та ғалаба ва 3та дуранг қайд этиб мағлубиятсиз етиб келишганди. 

Учрашувдаги ҳисоб 21-дақиқада очилади. Ривалдонинг ақлли тўп узатишидан кейин Жасур Ҳасанов катта тезликда олдинга ўтиб тўпни жарима майдони марказига узатади, бу ерда тажрибали ҳимоячи Асрор Алиқулов хавфни баратарф этаман деб кутилмаганда автогол муаллифига айланади - 1:0. Агар тўп Алиқуловдан ўтиб кетганида унинг ортида турган Вильянуэва барибир гол урарди. Афсуски мазкур баҳс Алиқулов учун "Пахтакор" либосидаги сўнгги ўйин бўлиб қолади. Ўша учрашувнинг 61-дақиқасида алмаштирилган ҳимоячи бошқа "шерлар" таркибида умуман майдонга тушмайди.

Орадан 6 дақиқа ўтгач Хайрулла Каримов Равшан Эрматовдан иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этади. Сколари дарҳол ҳужумда ўйнаётган чилилик ҳужумчи Хосе Луис Вильянуэванинг ўрнига ҳимоячи Бахтиёр Ашурматовни туширади. Шудан сўнг марказий ҳужумчи ролида гоҳида Жасур Ҳасанов, гоҳида Сервер Жепаров пайдо бўла бошлашади.

Иккинчи тайм ўрталарида марказдаги хатодан кейин Ривалдо яна бир ақлли тўп узатишни амалга оширади, бу сафар ҳам Ҳасанов тўпни эгаллаб Тимур Жўраевни алдаб бўш дарвозани ишғол қилади - 2:0. 

71-дақиқада учрашувни безаб берган гол урилади. Ўзи ишлаган жарима тўпини Александр Гейнрих ажойиб тарзда амалга оширади - 2:1. 

Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармайди ва "Бунёдкор" принципиал рақиби устидан ғалабага эришади. "Пахтакор" мавсумдаги биринчи мағлубиятини шу тариқа қабул қилиб олади. 



БУНЁДКОР - ПАХТАКОР - 2:1 (1:0)

12.07.2009. 11-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. 9251 томошабин.

Ҳакам:
Эрматов Равшан - 9,8

Голлар:
1:0 - Алиқулов Асрор (автогол), 21
2:0 - Ҳасанов Жасур О., 58
2:1 - Гейнрих Александр, 71

БУНЁДКОР: Зуҳуров Мурод; Каримов Хайрулла; Ғофуров Анвар; Жўраев Саҳоб; Эдсон Рамос; Жоао Виктор; Ҳайдаров Азиз; Ҳасанов Жасур О. (Карпенко Виктор, 79); Жепаров Сервер (Кападзе Тимур, 83); Ривалдо Витор Борба; Вильянуэва Хосе Луис (Ашурматов Бахтиёр, 33).

ПАХТАКОР: Жўраев Тимур; Алиқулов Асрор (Тожиев Фарҳод, 62); Миладинович Боян; Суюнов Илҳом; Тожиев Камолиддин; Исмоилов Анзур (Холматов Акмал, 72); Аҳмедов Одил; Каримов Шерзод (Магдеев Ильдар, 42); Андреев Станислав; Гейнрих Александр; Тожиев Зайниддин.

Огоҳлантиришлар: Каримов Хайрулла, 6; Исмоилов Анзур, 6; Ҳасанов Жасур О., 9; Каримов Шерзод, 9; Жепаров Сервер, 13; Аҳмедов Одил, 39; Жўраев Саҳоб, 47; Тожиев Зайниддин, 50; Тожиев Фарҳод, 64
Четлатиш: Каримов Хайрулла, 27 (2СК).




Видеони тақдим этгани учун Баҳодир Мирзаевга сайтимиз ўқувчилари номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика