UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   1 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  1 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  6 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3

АРХИВ. 2009 йилги "Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви, майдонда Шомуродов ва Муртозаев Янгиликлар

АРХИВ. 2009 йилги "Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви, майдонда Шомуродов ва Муртозаев

Видео архив рукнимиз давом этади.

2009 йил "Бунёдкор" ва "Насаф" ўртасида ўтказилган учрашувни ёдга оламиз. Ўша пайтларда "қалдирғочлар"ни Луиз Фелипе Сколари, "аждарлар"ни эса Виктор Кумиков бошқарар эди.

Учрашувдаги ҳисобни 27-дақиқада бразилиялик "Олтин тўп" соҳиби Ривалдо пенальтидан гол уриб очади - 1:0. Иккинчи тайм аввалида ажойиб ҳужумдан сўнг Илҳом Шомуродов Нестеров дарвозасини ишғол қилади - 1:1.

73-дақиқада Анвар Солиевнинг тўп узатишидан кейин Сервер Жепаров меҳмонлар дарвозасини ишғол қилади - 2:1. 

Ушбу ўйинда "Насаф" сафида Ҳумоюн Муртозаевнинг акаси Баҳодир, Элдор Шомуродовнинг амакиси Илҳом тўп тепишгани эътиборга молик. Бундан ташқари ёш Кенжа Тўраев ҳам "Насаф" таркибида ҳаракат қилган. 


БУНЁДКОР - НАСАФ - 2:1 (1:0)

24.08.2009. 19-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. 5672 томошабин.

Бош ҳакам:
Ҳамидов Рустам - 8

Голлар:
1:0 - Ривалдо - пенальтидан, 27
1:1 - Шомуродов Илҳом, 54
2:1 - Жепаров Сервер, 73

БУНЁДКОР: Нестеров Игнатий; Каримов Хайрулла; Ғофуров Анвар; Ҳайдаров Азиз (Солиев Анвар, 39); Эдсон Рамос; Ривалдо; Вильянуэва Хосе Луис (Мурзоев Камолиддин, 68); Ҳасанов Жасур О. (Кападзе Тимур, 79); Жўраев Саҳоб; Жоао Виктор; Жепаров Сервер.

НАСАФ: Наумов Михаил; Минчев Николай; Каримов Мақсуд; Қораев Ботир; Жиямурадов Жаҳонгир; Қодиров Рустам (Муртозаев Баҳодир, 80); Каримов Ҳамза; Шомуродов Илҳом; Филипосян Артём (Пардаев Баҳодир, 77); Крот Сергей; Бобоев Жасур (Тўраев Кенжа, 85).

Огоҳлантиришлар: Каримов Хайрулла 56.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика