UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  0 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  4 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0

Арвеладзелар сулоласининг давомчисини биласизми? Янгиликлар

Арвеладзелар сулоласининг давомчисини биласизми?

Мамлакатимиз чемпионатида ҳар доим грузиялик легионерлар бўлган.

Масалан, айни пайтда Ўзбекистон Суперлигасида 4 нафар грузин тўп тепмоқда: тажрибали Кахи Махарадзе ва "Қизилқум"даги трио (Мате Ватсадзе, Элгужа Григалашвили, Гиорги Кухианидзе). Сўнгги йилларда юртимизда ишлаган номлардан энг каттаси, шубҳасиз, Шота Арвеладзе эди. Унинг "Пахтакор"даги 3,5 йиллик фаолияти давомида укаси Арчил ҳам ёнида бўлди. 

Эгизакларнинг футболчилик фаолияти ҳақида гап кетса, беихтиёр "Трабзонспор", "Аякс" ёки "Кьёлн" хаёлга келади. Аммо Шота ва Арчилнинг акаси — Реваз ҳам футбол ўйнагани, Германияда тўп тепгани-ю Грузия футбол федерацияда вице-президент ва бош котиб сифатида ишлаганини кўпчилик билмайди.

Бугун мазкур сулоланинг футбол ўйнаб кетган ягона давомчиси ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Унинг исми Вахтанг (ёки қисқача Вато) Арвеладзе.

Вато юқорида номини тилга олганимиз Реваз Арвеладзенинг кенжа фарзанди ҳисобланади. У 1998 йилнинг март ойида Хомбургда (Германия) туғилган. Боиси шундаки, ўшанда Вахтангнинг отаси Реваз легионер сифатида ушбу шаҳар жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган эди.

Вато футболдаги илк қадамларини Грузияда ташлади. Кейин 2014 йилда Туркиянинг "Қосимпошо" клуби таркибига қўшилиб, ёшлар жамоасида 1 мавсум ўтказди. Маълумот учун, Шота Арвеладзе бу пайтда "Қосимпошо" бош мураббийи сифатида ишлар эди. 

Катта футболдаги дебютини Тбилисига қайтиб "Локомотив" таркибида ўтказган Вато 2018-2020 йилларни Польша чемпионатида ўтказди. Бу орада Грузия миллий жамоаси сафида майдонга тушишга ҳам улгурди.

У 2020 йилнинг сентябрида Туркия Суперлигасига кўчиб ўтди ("Фотиҳ Карагюмрук" таркибига). Ўшанда турк матбуоти "Трабзонспор" афсонаси Шота Арвеладзенинг жияни Туркияга қайтганига урғу қаратган эди.

Бироқ, Вахтангнинг Суперлигадаги фаолияти ҳозирча жуда омадсиз чиқяпти. Деярли 1 йил ортда қолган бўлса-да, ҳамон дебют голини уришга улгурмади. Эътиборлиси, у марказий ҳужумчи ҳисобланади. Ватонинг айни пайтда "Фотиҳ Карагюмрук" билан 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномаси бор. Трансфермаркт портали уни 250 минг еврога баҳоламоқда.

Қанчалик яхши ёки ёмон футболчи бўлмасин, Вато Грузиядан чиқиб, Европада муваффақиятга эришган Арвеладзелар оиласининг яшил майдондаги ягона давомчиси ҳисобланади.

Маълумот учун, 2007 йилда бу оила "Arveladze Foundation"ни ташкил қилган эди. Ушбу фонд Грузиядаги кам таъминланган оилаларда туғилган истеъдодли болаларни моддий жиҳатдан рағбатлантириб келмоқда.

“Пул унумли эмас, кўп пул унумли” – Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни нега тарк этди?

Муаллиф :
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика