UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  25 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  2 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  3 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  9 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  18

Артём Филипосян: “Сўғдиёна” билан Кубок ва медал ютиш учун астойдил курашамиз" Янгиликлар

Артём Филипосян: “Сўғдиёна” билан Кубок ва медал ютиш учун астойдил курашамиз"

Артём Филипосян Таиланд жамоаси билан тузилган шартномасини муддатидан аввал бекор қилиб, юртимизга қайтиб келди.

 Тажрибали ҳимоячи бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон Суперлигасида фаолиятини давом эттиришга қарор қилди. Яқинда “Бунёдкор” ўқув-йиғин машғулотларига бориб қўшилган 34 ёшли футболчи яқинда янги жамоаси билан шартнома имзолади. 


- Артём, Сизни “Бунёдкор” машғулотларида кўргандик. Кейинги тақдирингизга ойдинлик киритиб олдингизми?

- Авваламбор, ассалому алайкум! Барча юртдошларимизни кириб келган янги 2022 йил билан чин дилдан муборакбод этаман. Биласиз, “Бунёдкор” жамоасида илгари ўйнаганман. Жамоа бош мураббийи Шуҳрат Мақсаудов билан муносабатимиз яхши. Бу жамоада спорт формамни ушлаб туриш мақсадида шуғулланиб келаётгандим. Жамоа раҳбарияти мени қолишимни таклиф қилди. Шунингдек олдимда бир нечта таклифлар турганди. Якунда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига ўтишга қарор қилдим. 

- “Сўғдиёна”нинг таклифи сизни кўпроқ нимаси билан ўзига қизиқтирди?

- Уларнинг таклифи мен учун ҳар томонлама айни муддао бўлди. Энг аввало бош мураббий Улуғбек Бақоев билан илгари “Бухоро”да бирга ишлаганмиз. Муносабатларимиз жуда яхши. Қолаверса “Сўғдиёна” жорий мавсум ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Жамоа Кубок ва медаллар учун курашишни мақсад қилган. Насиб қилса бу йўлда жиззахликларга қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман. 

- Янги жамоангиздаги таассуротларингиз қандай?

- Дастлабки таассуротлари яхши, албатта. Жамоа мени яхши қабул қилди. Таркибдаги кўплаб футболчилар билан яхши танишман. Шунинг учун ҳам ҳеч қандай муаммони кўрмаяпман. 

- Келгусида сизни яна легионер сифатида кўришимиз мумкинми?

- Ҳозирча асосий эътиборимни “Сўғдиёна”да ўйнаб, жамоа ютуқларига ўз ҳиссамни қўшишга қаратганман. Қолганини вақт кўрсатади. 

-  Бугунги кундаги Суперлига ҳақида қандай тасаввурдасиз?

- Охирги уч йилни хориж чемпионатида ўтказдим. Ўйлайманки бу вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигасида савия ортган. Қизиқарли ўйинлар сони кўпайган. Агарда шу йўналишда кетса, насиб қилса ички чемпионатимиз янада ўсишга эришади. 

- Асли самарқандлик ҳисобланасиз. “Динамо” жамоасида Суперлигага чиққач, таркибда эътиборга молик ўзгаришларга қўл урмоқда. Бу жамоа вакиллари сиз билан алоқага чиқишмадими?

- Тўғрисини айтсам, “Динамо”дан менга ҳеч қандай чорлов бўлгани йўқ. 

- Сизнингча трансфер ойнасида эътиборга молик ўзгаришларни қайси жамоа амалга оширмоқда?

- Менимча трансфер бўйича “Навбаҳор”да яхши ишлар амалга оширилмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика