UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  2 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:13"Женоа" — "Интер". Таркиблар маълум  0 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  32 21:04"Самсунспор" — "Башакшехир". Таркиблар маълум  16 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  1 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  7 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  3 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  14 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2

Артур Юнусов: "Нефтчи"да терма жамоада ўйнаб кетиши мумкин бўлган ўйинчилар бор" Янгиликлар

Артур Юнусов: "Нефтчи"да терма жамоада ўйнаб кетиши мумкин бўлган ўйинчилар бор"

Айни пайтда футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 5-тур беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Кеча турнинг марказий учрашувида АГМК ҳамда "Локомотив" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Жуда ҳам қизиқарли кечган ўйин футзалда жуда кам кузатиладиган 0:0 ҳисоби билан якунланди.

Футзал. АГМК - "Локомотив". Марказий баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Учрашув якунлангач, олмалиқликларнинг тажрибали ўйинчиси Артур Юнусовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Қарама-қаршиликларга бой ўйин бўлди. АГМКга ҳам, "Локомотив"га ҳам очко зарур эди. "Локо" ўтган гал бизга ютқазганди, шу боис бугун ютиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилди. Жароҳатдагилар ва сафда бўлмаганларнинг ўрни билинди.

Таркибимизда асосий тўртлик шаклланмай қолди. Музаффар Аҳаджонов ва Аваз Абдувалиев касал бўлиб қолишганди. Аксига олиб, 1-бўлимда асосий ўйинчимиз Даврон Валижонов ҳам жароҳатланди.

Янги йилдан кейин жамоамиз аъзолари ҳали тикланиб улгуришмагани сезилмоқда. Тайёргарликка ҳам қисқа вақт бўлди, узоқ ҳордиқ чиқардик. Бугун жисмонан қийинчиликка учрадик.


Биринчи таймда рақиб устунлик қилди. Иккинчи бўлимда эса улар чарчаб қолишди ва биз босим қилдик.

Умуман олганда, дўстлик ғалаба қозонди. Қайсидир маънода бундан "Ҳуахин-Жиззах" ютган бўлиши мумкин. 

Ҳечқиси йўқ, ҳали ҳаммаси олдинда. Бизни "Ҳуахин-Жиззах" ва бошқа рақибларга қарши ўйинлар кутиб турибди. Ўйлашимча, "Динамо" ва "Нефтчи" жамоалари ҳам чакки эмас. "Нефтчи" таркибида терма жамоада ўйнаб кета олиши мумкин бўлган футзалчилар бор. Фақат уларга тўғри йўлни кўрсатиш керак. Ўйлайманки, уларга имконият берилса, ўйинлари ўз-ўзидан очилиб кетган бўларди.

Бу йилги чемпионат қизғин давом этмоқда. Олдинги йилларда совринли ўринларни банд этадиган жамоалар олдиндан маълум бўлиб улгурарди.

Кузатилаётган йўқотишлар бизга қимматга тушяпти деб ўйлайман. Кейинги турларда ҳам жисмоний тарафлама қийналсак керак. Шахсан ўзимни 60% га тайёр ҳис қиляпман, холос. Чемпионат олдидан бироз бетоб бўлиб қолганим ҳам ўз таъсирини кўрсатяпти", - деди Юнусов.


Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Локомотив" 13 ўйиндан кейин 34 очко билан пешқадамлик қилмоқда. АГМКда 31 ва "Ҳуахин-Жиззах"да 30 очко мавжуд. Лекин, улар пешқадамдан битта кам ўйин ўтказишган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика