

Инсайдерларнинг ёзишича, "шпорлар" футболчи учун "матрасчилар"га 70 млн евро таклиф қилган. Бироқ, футболчининг шартномасида 120 млн евро миқдорида товон пули кўрсатилган. Шунингдек, Барриосни "Ливерпуль” ва "Челси" ҳам кузатиб бормоқда.
Пабло Барриос бутун фаолияти давомида "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган. Ушбу мавсумда ярим ҳимоячи клуб сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



