Артур Геворкяндан навбатдаги рекорд
01 дек 2016 18:17
Янгиликлар
Артур Геворкяндан навбатдаги рекорд
"Локомотив"нинг туркманистонлик футболчиси Артур Геворкян бир календарь йил бўйича эришган ютуқлари билан хет-трик қайд этди.
2016 йили Артур Геворкян учун омадли бўлди.
Геворкян йил бошида "Насаф" билан Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди. Кейинчалик иккинчи даврада "Локомотив"га ўтди ва Ўзбекистон Кубоги ва Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлди.
Бир календарь йил бўйича ҳали ҳеч бир футболчи ушбу учала совринни қўлга киритишга муваффақ бўлмаганди. Артур Геворкян бу борада илк футболчига айланди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар