Артета Обамеянг бугун нега асосий таркибда майдонга тушмаганини айтди. Бу жароҳат туфайли эмас
14 мар 2021 23:47
Янгиликлар
Артета Обамеянг бугун нега асосий таркибда майдонга тушмаганини айтди. Бу жароҳат туфайли эмас
АПЛ 28-туридан ўрин олган “Арсенал” – “Тоттенхем” (2:1) баҳсида мезбонлар сардори Пьер-Эмерик Обамеянг захирада қолдирилди.
Жамоа устози Микель Артетанинг сўзларига кўра, габонлик форвард клуб ички тартибини бузган.
“У учрашувни асосий таркибда бошлаши керак эди. Бизда ички тартиб бузилиши билан боғлиқ вазият юзага келди, шу туфайли у захирада қолди. Ҳолатни таҳлил қилиб олдик ва олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз.
Бу ички масала. Учрашув олдидан маълум бир жараён бор ва уни ҳурмат қилиш лозим, бори шу. Барчасини таҳлил қилдим ва шундай қарорга келдим”, дейди мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар