UZ

Сўнгги янгиликлар

03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  0 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  98 02:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Байер"га ютқазди. Ҳусанов 65 дақиқа ўйнади  33 00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  3 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  0 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  0 23:20Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”  2 22:59"Реал" раҳбарияти Хаби Алонсога тўлиқ ишончини сақлаб қолмоқда  2 22:37Расман: Ўзбекистон Жаҳон чемпионати қуръасида учинчи саватдан ўрин олади!  39 22:25Акмал Шораҳмедов: “Ғалабамизга ишонаман, ютадиган пайт келди”  4 22:05Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубоги саралаш учрашувини бошқаради  0 21:44Алишер Одилов — Россиядаги дарс, "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги фарқ ва МТЖ ҳақида  2 21:14Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатининг илк турида ўйнаши мумкин. ФИФА футболчини фақат битта ўйинга четлатди  24 20:41Роналду ва Жоржина Родригес Мадейра оролида тўй қилади  27 20:13Флик: "Челси" — дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу "Барселона" учун яхши синов"  1

Артета Гёкереш сафдан чиққанини маълум қилди Янгиликлар

Артета Гёкереш сафдан чиққанини маълум қилди

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ҳужумчи Виктор Гёкерешнинг ҳолати ҳақида гапирди.

"Мен хавотирдаман, чунки унинг мушакларида бирон бир муаммо йўқ эди. У майдонни тарк этаётганида ноқулайлик ҳис этди. У "Славия"га қарши ўйнолмайди. Машғулот ҳам ўтказмади. Жароҳатнинг даражасини аниқлаш учун кейинги бир неча кун ичида яна бир нечта текширувдан ўтади. Айтганингиздек, у жуда яхши кайфиятда эди, жуда яхши формада эди. У жамоа учун жуда муҳим, лекин бугун таркибда бўлмайди", – деди испаниялик мураббий.

27 ёшли швециялик 2025/26 йилги мавсум 14 ўйинда 6 та гол урди.

"Арсенал" ЕЧЛ 4-турида сафарда "Славия" билан баҳс юритади. Ўйин бугун Тошкент вақти билан 22:45 да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
04 ноя 20:28:57
Dilshod Bozorboyev
Keyingi oʻyinga tayyor boʻladi, Sanderlend bilan oʻyinda tushadi
   
04 ноя 19:29:27
Real Madrid Hala Madrid777
Billurgayam ko'z tegibdida
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика