Артета Европа лигасидан чиқиб кетгандан сўнг фикр билдирди
17 мар 2023 10:16
Янгиликлар
Артета Европа лигасидан чиқиб кетгандан сўнг фикр билдирди
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Европа лигасидаги мағлубиятдан сўнг ўз норозилигини билдирди.
Лондонликлар 1/8 финалда пенальтилар сериясида "Спортинг"га ютқазиб қўйишди.
"Йўқ, биз етарлича иш қила олмадик, чунки ғалаба қозона олмадик. Бу шубҳасиз кучли зарба. 75-дақиқагача бўлган вазиятларда биз ўз даражамизда бўлмадик. Барча тўпларни бериб қўйдик ва ўйинда устунликка эришиш имкониятларимиз бўлмади.
Сўнгги 15 дақиқа ва қўшимча вақтда бизда ғалаба қозониш учун имконият бўлди, иш пенальтигача етиб борганида эса бизда ҳаяжон бўлди ва ютқазиб қўйдик.
Ўзимизга бир қараб олиб, нима учун кейинги босқичга чиқа олмаганимизни тушуниб олишимиз лозим. Энди бизда 11 та ўйин бор ва уларнинг биринчиси "Кристал Пэлас"га қарши ўтказилади", - деди Артета.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар