UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 2:1 (матнли трансляция)  172 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

Артета – АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи Янгиликлар

Артета – АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия Премьер-лигасида январь ойининг энг яхши мураббийи, деб топилди.

Янги йилнинг биринчи ойида Артета бошқарувида "Арсенал" учта ўйинда 7 очко тўплади. "Тўпчилар" 2003/04 йилги мавсумдан кейин илк бор чемпионлик учун курашаётган жорий мавсумда ушбу уч учрашув титул учун даъвогарларга қарши кечди.



"Тўпчилар"нинг мағлубиятсиз серияси 13 та ўйинга етди. Бу сўнгги 5 йилликдаги энг яхши натижа.

Испаниялик мутахассис ушбу совринни Пеп Гвардиоладан кейин қаторасига икки ой ўзиники қилган биринчи мураббийга айланмоқда. Бу жорий мавсумдаги учинчи ва умумий ҳисобдаги бешинчи соврин бўлди. Бир мавсумда энг кўп энг яхши мураббий бўлиб рекорд қўйиш эса Юрген Клоппга насиб этган. Унда битта мавсумда қўлга киритилган 5 та соврин мавжуд. Артета бошқарувидаги жамоа шундай ўйнашда давом этса, ушбу натижа такрорланиши ёки яхшиланиши ҳам мумкин.

40 ёшли мутахассис энг яхши мураббий бўлиш йўлида Стив Купер, Роберто Де Дзерби, Унаи Эмери ва Томас Франкни ортда қолдирди. Натижалар мухлислар ва экспертларнинг овоз бериш натижалари қўшилган ҳолда ҳисобланди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика