Артем Дзюба: "Бизда ҳамма қарорлар — орқага. Бизда дарвозабон — плеймейкер"
22 июн 2021 11:12
Янгиликлар
Артем Дзюба: "Бизда ҳамма қарорлар — орқага. Бизда дарвозабон — плеймейкер"
Россия термаси сардори Артем Дзюба гуруҳдаги сўнгги учрашувда Дания билан ўйин (1:4) ҳақида фикрларининг яна бир қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.
"Аслида биз юқоридан ўйнашни режалаштирмаймиз, ўйинга режада тўпни оёқларимизда ушлашимиз керак бўлади. Бироқ барча қарорларимиз орқага бўлади ва тўпни дарвозабонга қайтараверамиз, ҳудди у плеймекердек. Дарвозабон нима қилсин, у тўпни узоқлаштиради, ҳаводаги кураш эса доим 50/50. Ҳаттоки биз ҳаводаги курашда устун келсак ҳам, одатда олдинда нечта футболчимиз бўлади? 2 ёки 3 нафар. Оддийгина ўша Дания ёки Бельгияни қаранг, ҳужумга камида 5-6 футболчи ўтади.
Менталитетимизни ўзгартиришимиз керак. Қўрқмай, ҳужумга боришимиз, олдинга ўйнашимиз ва қарорларимиз ҳам ҳужумга қаратилган бўлиши керак", - дейди Артем Дзюба.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар