"Арсенал"нинг "Ноттингем Форест"га қарши ўйини кечикиб бошланди. Сабаби маълум
12 авг 2023 17:28
Янгиликлар


"Арсенал"нинг "Ноттингем Форест"га қарши ўйини кечикиб бошланди. Сабаби маълум
Лондон клуби электрон чипталарга ўтди.
"Арсенал" – "Ноттингем Форест" ўйини тизимдаги носозлик туфайли кечиктирилди. Бу ҳақда "GunnerBlog" хабар бермоқда.
Стадиондан олинган видеотасвирларда кўринишича, ўйин олдидан бир неча ўн метрли навбатлар пайдо бўлган. Соат 16:30да бошланиши керак бўлган учрашув 17:00 да старт олди.
Аввалроқ "канонирлар" тўлиқ электрон чипталарга ўтишганди, шу туфайли стадионга кираверишда оломон тўпланиб қолган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар