UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Нефтчи" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  20 19:57Қуръагача. ФИФА вакиллари қуръа олдидан тадбир ўтказишди  0 19:30"Сўғдиёна" — "Бунёдкор" 2:0 (матнли трансляция)  5 19:16"Милан"нинг бўлажак мураббийи ким бўлиши аниқ  6 18:17"Нефтчи" — ОКМК. Таркиблар маълум  2 18:12Алексей Евстафеев, "Дўстлик" халоскори ва "Қўқон-1912" посбони - Про лига 9-тур лауреатлари  2 17:20Россиялик футболчи ПСЖга ўтишга яқин  5 16:47Жо Харт фаолиятини якунлади  10 16:11"Ювентус" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди  4 15:38"Насаф" ва "Динамо" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:30"Пахтакор" клуби ходимларининг хатти-ҳаракати Тартиб-интизом қўмитасига оширилади  34 15:05Карикатура: Чемпионшипга тушиб кетган Компани "Бавария"да!  4 14:20Энрике ПСЖда Мбаппенинг ўрнини ким эгаллашини айтди  7 13:52"Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" франциялик ярим ҳимоячи учун курашади  3 13:22"Барселона" Луис Диасни "Ливерпуль"дан харид қилиш учун ўз ўйинчисини сотиши мумкин  4

"Арсенал" яна Эрик Гарсияни сотиб олишга уриниб кўради Янгиликлар

"Арсенал" яна Эрик Гарсияни сотиб олишга уриниб кўради

Лондон клуби "Барселона" футболчиси Эрик Гарсияни таркибига қўшиб олиш учун қайта ҳаракат қилади.

Англия Премьер-лигаси вакили Каталония клуби ҳимоячиси Эрик Гарсияга қизиқиш билдирмоқда. 

Микель Артета январь ойида марказий ҳимоячини қўлга киритиш учун ҳаракат қилиб кўрганди. Бироқ қутболчининг ўзи "Эмирейтс"га кўчиб ўтишдан бош тортди. "Тўпчилар" 22 ёшли ўйинчини ёзда кўндиришга умид билдирмоқда.

"Кўк-анорранглилар" яқиндагина "Атлетик" ҳимоячиси Иньиго Мартинес билан оғзаки келишувга эришгани маълум қилинди. Бу эса келаси мавсумда жамоанинг ушбу нуқтасида рақобат юзага келишини билдиради. Жорий мавсумда мураббий Хави Эрнандес томонидан Ла Лигада 11 ўйинни бошланғич таркибда бошлаган Гарсия майдонда кўпроқ ҳаракатланишни истайди. Футболчи бу ҳолат кейинги мавсумда такрорланишини хоҳламайди. Шу сабабли "Арсенал" юқоридаги сабаблар Гарсияни Англияга йўл олишига туртки бўла олади, деб ишонади.

Испания терма жамоаси аъзоси 2021 йилда "Манчестер Сити"дан текинга "Барса" сафига келиб қўшилган ва 5 йиллик шартномага имзо чеккан.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика