"Арсенал" ва ПСЖ Дебюшига қизиқмоқда

Aziz Tukhtamuradov
28 июн 2014, 08:20
"Арсенал" "Ньюкасл" жамоаси ҳимоячиси Матье Дебюши борасида таклиф билан чиқмоқчи.

Франция терма жамоаси аъзосининг хизматларига "канонирлар" бош мураббийи Арсен Венгер томонидан қизиқиш билдирилмоқда. У Дебюшини яқинда жамоани тарк этган Бакари Саньянинг ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, футболчига шунингдек, ПСЖ томонидан ҳам қизиқиш билдирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дебюшининг "Ньюкасл" билан шартномаси 2018 йилда ўз якунига етади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›