"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Жек Уилшир "канонирлар" базасида шуғулланмоқда
07 окт 2021 16:53
Янгиликлар
"Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси Жек Уилшир "канонирлар" базасида шуғулланмоқда
"Арсенал" собиқ хавбеки клуб базасида шуғулланмоқда.
Бу ҳақда "канонирлар" матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Биз Жекка ўз карьерасидаги кейинги қадамини қўйишни ҳал қилгунига қадар тайёргарлик ва машғулот бўйича ёрдам бермоқдамиз", - дейилади "Арсенал"нинг twitter'даги саҳифасида.
Уилширнинг сўнгги иш жойи "Борнмут" бўлган эди. Футболчи жамоада 2021 йилнинг январидан июлига қадар ҳаракат қилди. 29 ёшли хавбек ҳозирда эркин агент ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар