“Арсенал” собиқ футзалчини ишга олади. У “Тоттенхэм” тарбияланувчиси ҳисобланади
10 янв 2023 09:00
Янгиликлар
“Арсенал” собиқ футзалчини ишга олади. У “Тоттенхэм” тарбияланувчиси ҳисобланади
Футзал бўйича Англия ТЖ собиқ аъзоси Хуссейн Иса “Арсенал”да иш бошлайди.
У ҳозирда хаваскорлар лигасида “Хэштег Юнайтед” футбол клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
Қайд этилишича, Иса Микел Артетанинг мураббийлар штабига киради. У жамоани ҳужум фазасидаги ўйин бўйича тайёрлайди, ўйинчиларга зарба бериш, бош билан ишлаш ва тўпга тегиниш машқларини бажаришда максимал ёрдам беради.
Қизиғи, Хуссейн “Тоттенхэм” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ёзда “тўпчилар” сафига келиб қўшилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар