"Арсенал" мухлислари учун нохуш янгилик
12 мар 2024 00:43
Янгиликлар
"Арсенал" мухлислари учун нохуш янгилик
"Арсенал" вингерларидан бири "Порту"га қарши Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб ўйинида иштирок эта олмайди.
Габриэл Мартинелли "Шеффилд"га қарши АПЛ баҳсида (6:0) оёғини шикастлаб олган эди. У 9 март куни "Брентфорд"га қарши баҳсда иштирок этмади.
Маълумотларга кўра, бразилиялик Португалия жамоасига қарши кечадиган Чемпионлар лигаси баҳсида қатнаша олмайди.
"Порту"га қарши илк баҳс 1:0 ҳисобида португалияликлар ғалабаси билан якун топган эди. Жавоб учрашуви 12 мартда бўлиб ўтади.
Мартинелли жорий мавсум "Арсенал" сафида 32та учрашувда майдонга тушиб, 8та гол уришга муваффақ бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар