“Арсенал” Игуаиннинг трансфери борасида келишувга эришди
04 июл 2013 17:15
Янгиликлар


“Арсенал” Игуаиннинг трансфери борасида келишувга эришди
“Реал” клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин ўз фаолиятини “Арсенал”да давом эттирадиган бўлди. Футболчининг маоши эса йилиги 6 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.
Шартнома бўйича қолган барча кичик масалалар 48 соат ичида келишиб олинади, деб хабар бермоқда CNN мухбири Танкреди Палмери.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг трансфер баҳоси 23 миллион еврони ташкил этган. Тез орада Игуаин тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида Лондонга келади.

Фикрлар