

"Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ғалаба қозонамизми ёки мағлуб бўламизми, барчага мен жавоб бераман. Аммо жамоа охиригача курашаётганини, мухлисларимиз бизни охиригача қўллаб-қувватлаётганини, футболчилар эса финал ҳуштаги янграгунча ҳаракат қилишда давом этаётганини ҳам кўраман. Ҳар бир учрашувда рақибдан кўпроқ вазиятга эгамиз. Аммо омад биз томонда эмас.
Айтганимдек, охирги пайтларда ўз имкониятларимизни қўлдан бой беряпмиз, кейин эса ўз дарвозамиздан топ олиб чиқяпмиз. Бундай ҳолат мавсум давомида давом этмоқда", - деди Слот.



