“Арсенал” 2005 йилдан бери биринчи марта АПЛ мавсумида Лондон дербисида мағлуб бўлмади
03 май 2023 09:00
Янгиликлар
“Арсенал” 2005 йилдан бери биринчи марта АПЛ мавсумида Лондон дербисида мағлуб бўлмади
“Арсенал” АПЛнинг ушбу мавсумида Лондон жамоаларига қарши ҳеч бир учрашувда мағлуб бўлмади.
Бу 2004/2005 йилги мавсумдан бери биринчи марта содир бўлди. “Канонирлар” чемпионат баҳсларида Лондон жамоаларига қарши ўйинларда 10 та ғалаба ва иккита дуранг қайд этди. “Арсенал” икки марта “Челси”ни мағлуб этган (уйда 3:1 ва меҳмонда 1:0), шунингдек, “Вест Хем” (3:1, 2:2), “Кристал Пелас” (4:1, 2:0), “Фулҳем” (2:1, 3:0) ва Брентфорд (1:1 ва 3:0).
“Челси” билан ўйинда (3:1) ғалаба қозонган “Арсенал” жорий мавсум АПЛ турнир жадвалининг биринчи поғонасига қайтди. Жамоа 34 учрашувда 78 очко жамғарган. Икки ўйин кам ўтказган “Манчестер Сити” “Арсенал”дан 2 очко ортда қолмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар