“Арсенал” 11 йил ичида илк марта кетма-кет 11 та ўйинда ғалаба қозонди

26 окт 2018, 07:48
Кеча Лондон клуби Европа Лигаси 3-турида “Спортинг”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа Унаи Эмери шогирдларининг мавсум аввалидаги 2 та мағлубиятдан сўнг бошланган ғалабали учрашувлари серияси 11 та ўйинга етди.

Бу жамоанинг сўнгги 11 йиллик тарихидаги энг яхши натижасидир. 2007 йилда “канонирлар” 12 та ўйинда кетма-кет ғалаба қозонган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia