
"Англия Кубоги финалидаги натижа менинг жамоадаги келажагимга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Мен ўзимни 18 йилдан бери клубнинг бир қисми деб ҳисоблайман ва битта ўйиндаги натижа орқали қарор қабул қилиш кулгули бўларди", - дейди Венгер.
"Арсенал" ва "Халл" жамоалари ўртасидаги кубок финали бугун Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.