Арсен Венгер: "Иккинчи таймда устунлик биз томонда бўлди"
18 май 2015 09:07
Янгиликлар
Арсен Венгер: "Иккинчи таймда устунлик биз томонда бўлди"
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Рақиб ўйинни бизга нисбатан яхшироқ бошлади. Ўйинга киришишимиз қийин кечди. Иккинчи бўлимда эса вазиятни тўлиқ ўз қўлимизга олдик. Лекин иккинчи голни уришда муаммоларга дуч келдик. Бунинг учун етарлигича вазиятлар бўлганди. Уолкотт ва Уилшер ўзларининг аввалги спорт формаларига кириб боришмоқда. Бизда катта жамоа мавжуд. Таркибда эса рақобат ўз-ўзидан кучли. Ўтган йилги мавсумга қараганда жорий мавсумда катта ўйинларда биз муносиб иштирок этдик. Биз буни уддаладик. Мавсумни кўнгилдагидек бошлай олмагандик. Лекин йилнинг иккинчи ярмида ҳаммаси изига тушиб кетди. Энди 2 ёки 3 - ўринни олишимиз керак. Бу нарса кейинги мавсумни яхши бошлашимизга хизмат қилади. Англия Кубоги финали? Биз бу ўйинда бор кучимизни ишга соламиз. Ўтган йилги хатоларни такрорламаслик зарур. Финалда имкониятлар кўпинча тенг бўлади.
Фикрлар