UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  13 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Парагвайни қўрқмай, кучли терма жамоа деб айта оламан" Янгиликлар

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Парагвайни қўрқмай, кучли терма жамоа деб айта оламан"

Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи Матиас Люкуикс Жаҳон чемпионати стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

- Жаҳон чемпионатига тайёргарлик қандай ўтди? Украинага қарши дастлабки учрашувга тайёрмисизлар?

- Биз узоқ вақт давомида тайёргарлик йиғинларини ўтказдик ва тайёргарлик бўйича хотиржаммиз. Украинадек кучли терма жамоага қарши ўйнаш осон бўлмаслиги аниқ, аммо биз ўзимиз нималарга қодир эканлигимизни биламиз. Мен мундиалдаги дебют учрашув бўйича тўлиқ хотиржамман.

- Гуруҳдаги рақиблар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Гуруҳимизда турли хил жамоалар тўпланган. Учта рақибимиз ҳам замонавий футзалдан хабари бор жамоалар ва ҳар бир жамоа ўзгача ўйин услубига эга. Гуруҳ босқичида осон бўлмаслиги аниқ, аммо биз нима қилишни ва қайси рақибга қарши қандай ўйнашни биламиз. Муҳими, кейинги босқичга йўл олишимиз.

- Парагвай терма жамоаси Ўзбекистоннинг гуруҳ босқичидаги рақиби. Парагвай терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз?

- Парагвай билан бир қитъада ўйнаймиз ва ушбу терма жамоага жуда кучли эканлигини айта оламан. Ўзбекистон - Парагвай баҳсида кичик деталлар ўйин натижасига таъсир қилишига ишончим комил. Ўзбекистондаги мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам ўз сўзини айтмай қолмайди. Икки мамлакат ўртасида анча қизиқ учрашув бўлишини тахмин қилишим мумкин.

- Аргентина 2016 йилда Жаҳон чемпиони бўлганди, сўнгги мундиалда эса кумуш медални қўлга киритган. Бу сафарги Жаҳон чемпионатидаги мақсадлар қандай?

- Биз мақсадимиз мундиалда сўнгги кунга қадар иштирок этиш ва 7та учрашувда иштирок этиш. Бизнинг елкамизда қандай масъулият борлигини ҳис қиляпмиз ва шу сабабли ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз. Биз бунга 10 ҳафта давомида тайёргарлик кўргандик.

- Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш учун қайси жамоалар асосий даъвогарлар деб ўйлайсиз?

- Кўпгина жамоаларни фаворит деб айта оламан. Масалан, Португалия, Испания, Бразилия, Эрон ва бошқалар. 7-8та терма жамоа мундиалда чемпионликни қўлга киритиш учун даъвогар. Барча жамоаларнинг имкониятлари деярли тенг, сабаби бундай мусобақаларда кутилмаган натижалар тез-тез учраб туради. Фаворитлар орасида йўқ, аммо сўнгги йилларда яхши ўсишга эришган терма жамоалар ҳам бизни яхши маънода ҳайрон қолдириши мумкин. Натижа қандай бўлишини яқин бир ой ичида билиб оламиз.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Эслатиб ўтамиз, Аргентина Жаҳон чемпионатидаги дастлабки учрашувини Украина терма жамоасига қарши ўтказади, учрашув бугун соат 20:00да "Ҳумо Арена"да ўтказилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика