Аргентина президенти финалга бормаслигини маълум қилди
18 дек 2022 10:55
Янгиликлар
Аргентина президенти финалга бормаслигини маълум қилди
Аргентина президенти Альберто Фернандес ЖЧ-2022 финалига бормаслигини маълум қилди.
Аргентина термасининг Францияга қарши ўйини 20:00да старт олади.
"Миллионлаб ватандошларим каби финални уйда кўраман. Бу фантастик вазиятларни ўз халқим билан нишонлайман.
Бизнинг энг яхши футболчиларимиз майдонда саф тортади, трибуналарда эса содиқ мухлисларимиз бўлишади", - деди Альберто Фернандес.
Фикрлар