Ареола Лондондан уй харид қилди. У Англияга кўчиб ўтиши мумкин
22 июл 2020 23:01
Янгиликлар
Ареола Лондондан уй харид қилди. У Англияга кўчиб ўтиши мумкин
Ўтган мавсумни ижара асосида "Реал"да ўтказган ПСЖ дарвозабони Альфонс Ареола фаолиятини "Туманли Альбион"да давом эттириши мумкин.
27 ёшли голкипер доимий ўйин амалиётига эга бўлмоқчи. У навбатдаги Европа чемпионатида Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишни мақсад қилган. Ареоланинг "Челси"га кўчиб ўтиши тахмин қилинаётганди. The Sun нашри хабарига кўра, дарвозабон Лондондан уй харид қилган.
"Бир неча йилдан буён Лондонда уйимиз бўлиши хоҳлардик. Бугун орзумиз ушалди", — деб ёзди бу ҳақида унинг турмуш ўртоғи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар