UZ

Сўнгги янгиликлар

08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  10 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  106 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0

Аравачадаги ван Гал. Тақдир ҳазили ёхуд 14 йил олдинги ҳолат такрорланди-ми? Янгиликлар

Аравачадаги ван Гал. Тақдир ҳазили ёхуд 14 йил олдинги ҳолат такрорланди-ми?

У ўз касбининг ҳақиқий жонкуяри.

Нидерландия терма жамоаси тунда Норвегияга қарши баҳс олиб боради. Бугун охирги турда ким "G" гуруҳида 1-ўриндан кейинги босқичга чиқиши, кимлар плей-офф босқичида иштирок этиши ҳамда қайси термалар келаси саралаш даврини кутиши аниқ бўлади. Норвегияликларнинг вазияти ёмонроқ: уйда Латвия билан дуранг ўйнагандан сўнг, 3-ўринга тушиб қолишди, иккинчи поғонага эса турклар чиқиб олди. Нидерландияликлар олдидаги вазифа бироз осонроқ: биринчи ўринда қолиш учун ютқазмаса бўлгани. Бироқ агар мағлуб бўлса, учинчи ўринга тушиб кетади.

Ҳал қилувчи учрашувлардан олдинги ҳолат қуйидагича:

  • Нидерландия — 20 очко, тўплар нисбати +23, уйда Норвегия билан ўйин
  • Туркия – 18 очко, тўплар нисбати +10, меҳмонда Черногория билан ўйин
  • Норвегия – 18 очко, тўплар нисбати +9, меҳмонда Нидерландия билан ўйин

Хуллас, бу баҳс голландлар учун жуда муҳим. Етмаганига, ўйин олдидан терма бош мураббийи Луи ван Гал жароҳат олди. У бахтсиз ҳодиса туфайли велосипеддан йиқилди ва оёғининг сон суяги синди. 2012 йил ван Галнинг тос-сон суяги операция қилинганди, шунинг учун, 70 ёшли мураббий хавотир олиши учун сабаблар етарли эди. Эҳтимол, касалхонада жароҳат унчалик жиддий эмас деб айтишгандир — дам олиш ва операциясиз, консерватив методлар билан тикланишни маслаҳат беришди.

Луи жамоа машғулотига гольф машинасида келди! Уни мураббий Хенк Фрэйзер олиб юрди, бошқа ёрдамчиси Данни Блинд эса чигалёзди машқларини ўтказди. Ван Гал матбуот анжуманига кела олмади — у ногиронлар аравачасида пресс-конференция бўладиган зал эшигидан ўтолмади.



Қуйидаги расм орқали ҳолатга гувоҳ бўлишингиз мумкин: (мураббий нега бундай форматда чиқиш қилаётгани ҳақида тушунтиришни бошлаганида, ван Дейк журналистлар билан бирга кулиб юборди).

"У бизга бошчилик қила олишидан хурсандмиз. Бу воқеа машғулотга унчалик катта таъсир кўрсатмади, — деди жиддий оҳангда Голландия термаси сардори. —Бугун эрталаб у муҳим учрашувда эди, бизни бошқаряпти ҳам. Ван Гал Жаҳон чемпионатига чиқиш учун тинмай ҳаракат қилмоқда".

— Мен жисмоний жиҳатдан ўзимни унчалик яхши ҳис қилмаяпман. Аммо миям доимгидек ишлаб турибди, — деди ван Гал ўзига хос услубида.
— Оғриқ кучлими?
— Ҳа. Айнан шу сабабли ҳам ногиронлар аравачасида ўтирибман. Бу бироз ноодатий кўринаётганини тушуниб турибман, бироқ мураббий ақли билан ишлайди. Машғулотда доимгидек иш олиб бордим.



Қизиғи шундаки, ван Гал ногиронлар аравачасида илк марта ўтириб, бош мураббийлик қилаётгани йўқ. 2007 йил, у Нидерландиянинг "АЗ" клубида ишлаган даврида, ўйинлардан бирида гипс билан аравачада ўтирганди. Қизиқ бир сабаб туфайли: университет битирувчилари билан учрашган 56 ёшли мураббий лангар чўпга таяниб, сакраш бўйича максимал даражада моҳир эканини кўрсатишга қарор қилди. Натижа — икки томонлама синиш. "Мен ҳали ҳам 18 ёшдаман деб ақлдан озибман шекилли", — деган эди кулиб ван Гал. Ўша куни уни беҳуш ҳолатида операция қилишди ва қоидага кўра, касалхонада уч сутка ётиши керак эди. Лекин эртаси куни "АЗ"нинг ўйини бор эди — тушунганингиздек, у баҳсни ўтказиб юбормади... 

"Стадионга кетаётганимда, катта дозада оғриқ қолдирувчи дори ичиб олдим, — деди ван Гал. — Мен ўша ерда бўлишни истадим, лекин ўйинчилар қийналаётганимни сезишини хоҳламадим". У бир неча ойни аравачада ўтказди, бироқ ҳамма машғулотга ва барча ўйинларга борди.

"Футболда оёқ жуда муҳим, лекин фақатгина сен ўйинчи бўлсанг, — тушунтиради ван Гал. — Бош билан ўша футболчиларни шуғуллантирасан. Мураббийлик фаолиятим давомида бирорта ҳам машғулотни ўтказиб юбормаганман — қаттиқ касал бўлсам ҳам, машғулотга доим бораман".

Мана шундай фидоий инсонлар учун ҳам футболни севамиз, тўғрими?


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика