"Барселона" ва МЮ Нидерландия терма жамоаси етакчисига даъвогарлик қилмоқда

3 май 2026, 14:59
Дониэлл Мален келаси мавсумда янги клуб билан шартнома имзолаши мумкин.

"Астон Вилла" футболчисига "Манчестер Юнайтед”, "Барселона”, "Челси" ва "Ньюкасл" даъвогарлик қилмоқда. Ҳозирда Мален "Рома"да ижара асосида ўйнамоқда. Форвард 50 млн еврога сотилиши кутилмоқда.

Мален “Рома" таркибида жорий мавсумда 16 та ўйин ўтказди. Нидерландиялик ҳужумчи 12 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Corriere dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›