UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  0 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  12 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  22 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  1

“Арал” – “Дўстлик” учрашуви бош ҳаками иши ЎФА ҳакамлар қўмитасига оширилди Янгиликлар

“Арал” – “Дўстлик” учрашуви бош ҳаками иши ЎФА ҳакамлар қўмитасига оширилди

ЎзФҲМ Про лиганинг 1-туридан ўрин олган “Арал” – “Дўстлик” учрашувидаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарорини эълон қилди.


1-вазият: Эҳтимолий пенальти ва қўл билан ўйин. ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ўзбекистон Про лигаси 1-туридан ўрин олган “Арал” – “Дўстлик” баҳсининг 18-дақиқасида мезбонлар ён чизиқдан тўпни жарима майдончаси ичига ошириб берган, ҳимояланаётган жамоа вакили “Арал”нинг 17-рақамли футболчисини чалиб, йиқитган. Шундан сўнг, “Арал”нинг 32-рақамли футболчиси жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни қўл билан тўхтатиб, гол урган. Учрашув бош ҳаками футболчи йиқитилган вазиятни ҳам, тўп қўл билан ўйналган вазиятни ҳам эътибордан четда қолдириб, голни инобатга олган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда 1-ҳолат учун пенальти белгиланиши керак эди, футболчи қўполлик билан йиқитилган. Шунингдек, кейинги ҳолатда тўп қўл билан ўйналган. Яъни, бош ҳакам иккала тараф зарарига хато қилган. Бу вазиятда бош ҳакам голни бекор қилиб, дастлабки ҳолатдаги йиқитилишга асосланган ҳолда пенальти белгилаши керак эди. Ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.



2-вазият: Эҳтимолий пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ

Учрашувнинг 90+2-дақиқасида “Дўстлик” футболчилари тезкор қарши ҳужум уюштиргач, жамоанинг 14-рақамли футболчиси Р.Рўзиев рақиб жарима майдончаси ичига кирган ва дарвозабон билан тўқнашиб, йиқилган. Бош ҳакам Жалолиддин Ҳуснитдинов пенальти белгиламай, ўйинни давом эттиришга рухсат берган. Шундан сўнг, ёрдамчи ҳакамнинг тавсиясига кўра, тўп ўйинга киритилаётганда қоидабузарлик бўлганини қайд этиб, тўпни “Дўстлик” дарвозабонига қайтарган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: “Дўстлик” клуби дарвозабони тўпни ўйинга киритишни нотўғри тарзда амалга оширган (қоидаларга кўра, дарвозабон ҳаракатланаётган тўпни ўйинга кирита олмайди, бунинг учун тўп тўхтаган бўлиши лозим), шу сабабли бундан кейин содир бўлган ҳар қандай ҳодиса инобатга олинмай, тўп дарвозабонга қайтариб берилиши керак эди. Вазият бошида ёрдамчи ҳакам дарҳол байроғини кўтариб, бош ҳакамга ишора қилганини инобатга олган ҳолда якуний қарор тўғри бўлганини қайд этишимиз лозим. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри деб топилди.

Учрашув бош ҳаками Жалолиддин Ҳуснитдинов иши ЎФА ҳакамлар қўмитасига оширилди ва Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосасига кўра, унга тегишли жазо чораларини қўллаш сўралди. Ҳакамлар қўмитаси жазо чораларини маълум қилгач, улар эълон қилинади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика