

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, агентлик вазифасини бажараётган Адриеннинг онаси билан "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ньюкасл" клублари музокаралар олиб бормоқда. "Юве" ўз футболчисини камида 15 миллион еврога сотмоқчи. Томонлар ўртасидаги шартнома яна бир мавсум амал қилади.
Ўтган мавсумда франциялик футболчи 32 ўйинда қатнашиб, 2 голли пас амалга оширди.



