АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди
04 май 2024 15:19
Янгиликлар
АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди
"Арсенал" посбони Давид Райя Англия Премьер-лигасининг энг яхши дарвозабони бўлди.
"Тўпчилар" кипери жорий мавсум якунларига кўра "Олтин қўлқоп" соврини ғолибига айланди. Кеча "Эвертон" посбони Жордан Пикфорд "Лутон"га қарши баҳсда (1:1) гол ўтказиб юборгандан сўнг Райянинг соврини кафолатланди.
Райя жорий мавсум АПЛнинг 29та учрашувида иштирок этиб, 14та баҳсда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Пикфордда эса 12та "қуруқ" ўйин бор ва у кўпи билан испанияликнинг натижасини такрорлаши мумкин.
Давид Райя 2023 йилнинг августида ижара асосида "Брентфорд"дан "Арсенал"га ўтган эди. Жорий мавсум у 23та гол ўтказиб юборди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар