UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  1 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  5 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  30 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  19 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  15 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  16 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  2 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7

АПЛ учун кураш. Плей-офф финалида Жон Терри ва Фрэнк Лэмпард жамоалари ўйнайди Янгиликлар

АПЛ учун кураш. Плей-офф финалида Жон Терри ва Фрэнк Лэмпард жамоалари ўйнайди

14 ва 15 май кунлари Чемпионшипнинг 3-дан 6-ўрингача ўринни эгаллаган клублари АПЛга чиқиш учун плей-офф жавоб учрашувларини ўтказишди.

"Вест Бромвич" ҳамда "Астон Вилла" ўртасидаги биринчи ярим финалнинг жавоб ўйини 1:0 ҳисобида "Вест Бромвич" ғалабаси билан якунланди. Илк баҳсда "Астон Вилла" шу ҳисобда зафар қучгани учун жамоалар пенальтилар сериясида омадини синашди. "Челси" собиқ ҳимоячиси Жон Терри бошқараётган "Астон Вилла" лотереяда омадли чиқди ва плей-офф финалига чиқди.


Иккинчи ярим финалда Фрэнк Лэмпард бошчилигидаги "Дерби Каунти" "Лидс" меҳмони бўлди. Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи ўйин 1:0 ҳисобида "Лидс"нинг ғалабаси билан якунланган эди. Лэмпард жамоаси жавоб ўйинида рақибни 4:2 ҳисобида енгди ва финал йўлланмасини нақд қилди.

Шундай қилиб, "Челси" афсоналари Жон Терри ва Фрэнк Лэмпард жамоалари АПЛнинг сўнгги "чиптаси" учун финалда тўқнаш келишади.

Сўнгги учрашув 27 май куни Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика