АПЛ навбатдаги ўйин қолдирилганини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
14 янв 2022, 20:59
Англия чемпионати 22-тури доирасидаги "Бёрнли" – "Лестер" учрашуви 15 январь куни ўтказилмайди.

Премьер-лига раҳбарияти мазкур баҳсни кейинроққа қолдиришни лозим топди, дея хабар берди мусобақа матбуот хизмати.

Учрашув "Бёрнли"да касалланиш ҳолатлари кўплиги туфайли бошқа санада бўлиб ўтади. Жамоанинг кўплаб аъзолари жароҳатда ва коронвирус билан оғриган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: premierleague.com