UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  1 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  0 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  0 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  4 00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  3 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  1 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  3 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  2 22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  6 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  1 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  8 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1

АПЛ. Манчестер дербиси ва бошқа 29-тур ўйинлари учун превью Янгиликлар

АПЛ. Манчестер дербиси ва бошқа 29-тур ўйинлари учун превью

Бугун Англия чемпионатида 29-тур ўйинлари бошланади.

Ушбу турда Манчестер дербиси, “Челси” – “Эвертон” ва бошқа қизиқарли баҳслар гувоҳи бўламиз. 


07.03 17:30 (Тошкент вақти) “Ливерпуль” - “Борнмут”

"Ливерпуль" охирги 4 та ўйиндан 3 тасида мағлуб бўлди. Улар шунингдек, мағлубиятли баҳсларда гол ура олмаган. 

"Борнмут"нинг ҳолати чатоқ. Улар ҳозир 18-ўринда. Ўзаро кечган сўнгги 5 учрашувда "Ливерпуль"га гол ура олишмаган.


Таркиблар бўйича

"Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон ҳамон ҳароҳатини даволаш билан банд.

Трент Александер-Арнольд, Муҳаммад Салаҳ ва Роберто Фирмино шанба куни асосий таркибда ўйнайди. 

Хендерсонга ўриносар сифатида Алекс Окслейд-Чемберлен яшил майдонга туширилиши мумкин.


Харри Уилсон ("Ливерпуль"дан ижарага келган) ижара шартлари туфайли "Ливерпуль"га қарши тўп тепмаслиги мумкин. Унинг ўрнига Райан Фрейзер ўйнаса керак.

Ўйинга оид фактлар:

- "Ливерпуль" охирги 21 ўйинида ғалаба қозонган (Премьер-лига).

- "Ливерпуль" сўнгги 21 учрашувдан 20 тасида камида 2 та гол урган.

- "Ливерпуль" барча мусобақаларда "Борнмут"га қарши сўнгги 5 учрашувда камида 3 та гол урган.

- "Ливерпуль" барча турнирларда "Борнмут"га қарши охирги 5 тўқнашувида ўз дарвозасини "қуруқ" сақлаган.

- "Борнмут" сафардаги 9 учрашувидан 8 тасида ютқазган (Премьер-лига).

- "Борнмут" охирги 7 меҳмон ўйинидан 5 тасида рақиб дарвозасига тўп кирита олмаган (Премьер-лига).

- "Борнмут" сўнгги 3 ўйинда камида 2 та гол ўтказиб юборган (Премьер-лига).


Тахминий таркиблар

"Ливерпуль" (4-3-3): Алиссон, Арнолд, Гомес, Ван Дейк, Робертсон, Чемберлен, Фабиньо, Вейналдум, Мане, Фирмино, Салаҳ

"Борнмут" (4-3-3): Рамздейл, Смит, Кук, Аке, Стейси, Биллинг, Лерма, Кук, Фрейзер, К. Уилсон, Кинг


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Клайн, Хендерсон, Шакири ("Ливерпуль), Дэниелс, Мефам, Брукс (“Борнмут”)

Сўроқ остида: Кейта ("Ливерпуль"), Келли, Кук, Груневелд ("Борнмут")

Ливерпуль

Мохамед Салах - 25', Садио Мане - 33'

Премьер-лига . 29-тур

07/03/2020, 16:30

1
:
2
Тугади

Борнмут

Каллум Уилсон - 9'

Стадион: Anfield, 53323 томошабин

Бош ҳакам: Paul Tierney

45'
90'
25'  Мохамед Салах
25'  Садио Мане
33'  Садио Мане
33'  Вирджил ван Дейк
84'  Алекс Окслейд-Чемберлен (Адам Лаллана)
90'  Роберто Фирмино (Дивок Ориги)
9'  Каллум Уилсон
9'  Джефферсон Лерма
19'  Стив Кук (Джек Симпсон)
68'  Джуниор Станислас (Доминик Соланке)
80'  Джефферсон Лерма (Дэн Гослинг)
90'  Каллум Уилсон


07.03 20:00 “Арсенал” - “Вест Хэм”

"Арсенал" АПЛда 2015 йилдан буён "Вест Хэм"га уй ўйинида енгилмаган. Агар улар кучли тўртликка ҳаракат қилаётган бўлса, бугун мағлуб бўлмасликлари керак.

"Вест Хэм" ўтган дам олиш кунида "Саутгемптон"ни 3:1 ҳисобида ютганди. "Арсенал"га қарши баҳс улар учун яхшигина жангга айланади.


Таркиблар бўйича

Лукас Торрейра "Портсмут" билан ўйинда жиддий жароҳат олди ва у бугун майдонда кўриниш бермайди.

Микель Артета Англия Кубогида кўплаб асосий ўйинчиларига дам берганди. Бу гал ундай бўлмаса керак. 

Эдди Нкетиа "Арсенал" учун бир нечта голлар урди ва Артетани ўйлантириб қўйишга мажбур қила олди. 


Дэвид Мойес "Саутгаемтон"ни мағлуб этган таркибдан фойдаланиш еҳтимоли юқори. Бу дегани Фелипе Андерсон ва Роберт Снодграсс захирада қолади. 

Январла клубга келган Жаррод Боуэн ҳам баҳсга тайёр.

Жек Уилшир дейсизми? У жароҳати туфайли майдонга тушмайди.   

Ўйинга оид фактлар:

- "Арсенал" барча мусобақаларда "Вест Хэм" билан сўнгги 10 ўйиндан 9 тасида ғалабага эришган.

- "Вест Хэм" АПЛда охирги 5 меҳмон ўйинида ютқазган.

- "Вест Хэм" 3 сафар ўйинида камида 2 та гол ўтказиб юборган (Премьер-лига).


Тахминий таркиблар

“Арсенал” (4-2-3-1): Лено, Бельерин, Мустафи, Луиз, Сака, Себальос, Жака,  Пепе, Озиль, Обамеянг, Нкетиа

"Вест Хэм” (4-2-3-1): Фабьяньский, Нгакиа, Дьоп, Огбонна, Крессуэлл, Райс, Нобл, Боуэн, Форнальс, Антонио, Алле


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Чемберс, Тирни, Седрик, Торрейра ("Арсенал"), Фредерикс, Уилшир, Соучек, Ярмоленко ("Вест Хэм")

Сўроқ остида: Мустафи ("Арсенал"), Силва ("Вест Хэм") 

Арсенал

Александр Ляказетт - 78'

Премьер-лига . 29-тур

07/03/2020, 19:00

0
:
1
Тугади

Вест Хэм

Стадион: Emirates Stadium, 60335 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
59'  Эдди Нкетиа (Александр Ляказетт)
63'  Сократис Папастатопулос
69'  Николя Пепе (Рис Нельсон)
78'  Александр Ляказетт
78'  Месут Озил
89'  Месут Озил (Эктор Бельерин)
9'  Пабло Форнальс
81'  Марк Нобл (Томаш Соучек)
87'  Пабло Форнальс (Фелипе Андерсон)
90'  Джеррод Боуэн (Роберт Снодграсс)
90'  Майкл Антонио


07.03 22:30 “Бёрнли” - “Тоттенхэм”

"Бёрнли" Премьер-лигада охирги 6 учрашувда мағлуб бўлмади (4 ғалаба, 2 дуранг). Улар "Лестер" ва "Манчестер Юнайтед"ни ютишга ҳамда "Арсенал" билан дуранг ўйнашга эришди.

"Тоттенхэм"нинг аҳволи танг ҳолатга келиб қолди, улар Англия Кубогидан чиқиб кетди, кетма-кет АПЛ ўйинларида ютқазди. 


Таркиблар бўйича

Ҳужумда Крис Вуд ва Жей Родригес асосийда ўйнашлари мумкин.

Эшли Барнс ҳам сафга қайтди, аммо олдиндаги баҳсга ҳали тайёр бўлмаса керак. 

Мэттью Лоутон сафга қайтишга яқин, ўйиндаги иштироки эса номаълум.  


Жозе Моуриньюнинг айтишича, дарвозага Уго Льорис туриши мумкин. 

Стивен Бергвейн, Лукас Моура ва Эрик Ламела асосий таркибда ўйнашлари еҳтимоли юқори. 

Ўйинга оид фактлар:

- "Тоттенхэм" иштирокидаги сўнгги 3 ўйинида ўртача 2 та гол урилган.

- Тоттенхэм" барча турнирларда охирги 11 ўйиндан 10 тасида ютқазмаган. 

- "Бёрнли" сўнгги 6 учрашувда мағлуб бўлмаган (Премьер-лига).

- "Тоттенхэм" охирги 3 ўйиндан 2 тасида (Премьер-лига).


Тахминий таркиблар

"Бёрнли" (4-4-2): Поуп, Бардсли, Тарковски, Ми, Тейлор, Хендрик, Уэствуд, Корк, Макнил, Родригес, Вуд

"Тоттенхем" (4-3-3):  Льорис, Орье, Алдервейрелд, Санчес, Дэвис, Алли, Уинкс, Ло Чельсо, Ламела, Бергвейн, Моура


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Лоутон, Гибсон, Гудмундссон, Барнс (“Бёрнли”), Фойт, Сиссоко, Сон, Кейн ("Тоттенхем")

Сўроқ остида: Льорис, Сессеньон ("Тоттенхем")

Бернли

Крис Вуд - 13'

Премьер-лига . 29-тур

07/03/2020, 21:30

1
:
1
Тугади

Тоттенхэм

Деле Алли - 50'

Стадион: Turf Moor, 20496 томошабин

Бош ҳакам: Jonathan Moss

45'
90'
13'  Крис Вуд
51'  Чарли Тейлор
57'  Джеймс Тарковски
59'  Джек Корк
68'  Джей Родригес (Матей Выдра)
75'  Джефф Хендрик
89'  Джефф Хендрик (Аарон Леннон)
90'  Эшли Уэствуд
19'  Эрик Ламела
46'  Оливер Скипп (Лукас Моура)
46'  Танги Ндомбеле (Джовани Ло Чельсо)
50'  Деле Алли
56'  Давинсон Санчес
78'  Стивен Бергвейн
78'  Эрик Ламела (Серж Орье)
90'  Джовани Ло Чельсо


08.03 19:00 “Челси” - “Эвертон”

"Челси" Англия Кубогида "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, 29-турга ишончли тарзда етиб келди.

"Эвертон" ўтган турда МЮ билан 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекканди. 

"Ирислар" даҳшатли статистика соҳиби. Чунки, улар меҳмонда "кучли 6 лик"ни 38 ўйиндан бери енга олмаган.


Таркиблар бўйича

"Челси" сешанба куни "Ливерпуль"ни Анклия Кубогидан чиқариб юборган  ўйида Виллиан ва Ковачич жароҳатланишди.

Жоржиньо дисквалификацияга учраган, Н’Голо Канте жароҳатда. "Челси" ярим ҳимояси танг аҳволда қолмоқда. 

Росс Баркли ва Мейсон Маунт асосийда тўп тепишади.

Педро ва Оливье Жиру асосий таркибдаги ўринларини сақлаб қолишса керак.

Кепа "Эвертон"га қарши ўйинда асосий таркибда бўладими? Бу ҳаммамиз учун қизиқ.


Ўнг қанот ҳимоясига Шеймус Коулман жойлашадими ёки Сидибеми?   

Люка Динь жароҳатда бўлганлиги сабабли Лейтон Бейнс майдонга тушади.

Ҳужумда Калверт-Льюин ва Ришарлисон жуфтлиги ҳаракатланади.

Ўйинга оид фактлар:

- "Челси" барча мусобақаларда   "Эвертон"га қарши  ўз уйидаги сўнгги 26 баҳсда ютқазмаган.

- "Челси" сўнгги 7 уй ўйинидан 5 тасида дарвозани "қуруқ" сақлаган (Премьер-лига).


Тахминий таркиблар

"Челси" (4-3-3): Аррисабалага, Аспиликуэта, Зума, Рюдигер, Алонсо, Гилмур, Баркли, Маунт, Педро, Виллиан, Жиру    

"Эвертон” (4-4-2): Пикфорд, Сидибе, Мина, Холгейт, Бейнс, Уолкотт, Гомеш, Дэвис, Сигурдссон, Калверт-Льюин, Ричарлисон


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Канте, Ван Гинкел, Пулишич, Хадсон-Одои, Абрахам ("Челси"), Гбамен, Шнедерлен ("Эвертон")

Сўроқ остида: Кристенсен, Лофтус-Чик, Ковачич, Виллиан ("Челси"), Динь, Коулман ("Эвертон")

Челси

Мэйсон Маунт - 14', Педро Родригес - 21', Виллиан - 51', Оливье Жиру - 54'

Премьер-лига . 29-тур

08/03/2020, 18:00

0
:
4
Тугади

Эвертон

Стадион: Stamford Bridge, 40694 томошабин

Бош ҳакам: Kevin Friend

45'
90'
14'  Мэйсон Маунт
14'  Педро Родригес
21'  Педро Родригес
21'  Росс Баркли
51'  Виллиан
51'  Росс Баркли
54'  Оливье Жиру
54'  Виллиан
60'  Мэйсон Маунт (Рис Джеймс)
71'  Виллиан (Фаустино Анджорин)
82'  Курт Зума
86'  Оливье Жиру (Армандо Броя)
46'  Бернард (Тео Уолкотт)
53'  Андре Гомеш
58'  Том Дэвис (Мойзе Кин)
76'  Доминик Кэлверт-Льюин (Энтони Гордон)
90'  Мэйсон Холгейт


08.03 21:30 “Манчестер Юнайтед” - “Манчестер Сити”

"Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" Англия Кубоги чорак финалига чиқди.

"Манчестер Юнайтед" барча мусобақаларда охирги 9 ўйинда ютқазмаганини инобатга олсак, Манчестер дербиси анча қизийдиган кўринади.


Таркиблар бўйича

Поль Погба ва Маркус Рашфорд Манчестер дербисида аниқ иштирок этишмайди.

Уан-Биссака ва Дэниел Жеймс майдонга қайтишлари мумкин.

Одион Игало "Дерби" дарвозасига 2 та тўп киритди, лекин бу навбатдаги учрашувда у асосий таркибда бўлади дегани эмас.


Кевин Де Брёйненинг иштироки сўроқ остида турибди. 

Эмерик Ляпорт жароҳати борлиги боис учрашувда қатнашмайди. 

Дербида ҳар икки Сильва (Бернарду Сильва, Давид Сильва) асосий таркибда қатнашиши мумкин.

Ўйинга оид фактлар:

- "Манчестер Сити" охирги 4 ўйинда ўртача 2 та гол урган (Премьер-лига).

- МЮ сўнгги 6 ўйинда ўртача 2 та гол урган.

- МЮ охирги 12 уй ўйинидан 11 тасида ютқазмаган (Премьер-лига).


Тахминий таркиблар

"Манчестер Юнайтед" (4-3-1-2): Де Хеа, Уан-Биссака, Линделёф, Магуайр, Шоу, Матич, Фред, Мактоминей, Фернандеш, Гринвуд, Марсьяль 

"Манчестер Сити” (4-3-3):  Эдерсон, Уокер, Фернандиньо, Отаменди, Менди, Родри, Д. Сильва, Б.Сильва, Махрез, Агуэро, Стерлинг 


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Фосу-Менса, Погба, Рашфорд ("Манчестер Юнайтед"), Ляпорт, Сане ("Манчестер Сити")

Сўроқ остида: Уан-Биссака, Магуайр, Жеймс ("Манчестер Юнайтед"), Кевин Де Брёйне ("Манчестер Сити")

Манчестер Юнайтед

Антони Марсьяль - 30', Скотт Мактоминей - 90'

Премьер-лига . 29-тур

08/03/2020, 20:30

0
:
2
Тугади

Манчестер Сити

Стадион: Old Trafford, 73288 томошабин

Бош ҳакам: Майк Дин

45'
90'
30'  Антони Марсьяль
30'  Бруну Фернандеш
42'  Фред
78'  Антони Марсьяль (Скотт Мактоминей)
78'  Брэндон Уильямс (Эрик Байи)
88'  Бруну Фернандеш (Одион Игало)
90'  Харри Магуайр
90'  Скотт Мактоминей
29'  Фернандиньо
30'  Родриго Эрнандес
59'  Жуан Канселу
59'  Серхио Агуэро (Габриэль Жезус)
59'  Бернарду Силва (Рияд Марез)
77'  Александр Зинченко (Бенжамен Менди)
90'  Габриэль Жезус

Шунингдек, бу турда қуйидаги баҳслар ўтказилади:

07.03 20:00 "Вулверхэмптон" - "Брайтон"

07.03 20:00 "Кристал Пэлас" - "Уотфорд"

07.03 20:00  “Саутгемптон” - "Ньюкасл"

07.03 20:00  "Шеффилд Юнайтед" - "Норвич" 

10.03 01:00 "Лестер" - "Астон Вилла"

Шерзод Нурматов тайёрлади.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика