UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  16 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2

АПЛ. "Ливерпуль" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги марказий учрашув учун превью Янгиликлар

АПЛ. "Ливерпуль" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги марказий учрашув учун превью

Англия чемпионати 12-тури доирасидаги баҳс атрофидаги воқеликлар ҳақида сўз юритамиз.

Жамоаларнинг турнирдаги ҳолати

"Арсенал" 6 ғалаба ва 2 дурангдан иборат муваффақиятли юришидан сўнг "Ливерпуль"дан атиги 2 очкога ортда қолмоқда. Учта бошланғич турдан келиб чиқсак, ноябрь ойи ўрталарида "Ливерпуль" – "Арсенал" учрашуви турнинг марказий ўйини мақомига эга бўлишига ишониш қийин эди.

"Арсенал" сўнгги 6 ўйинда 4 та ғалаба ва 2 та дурангга эришган бўлса, "Ливерпуль" бу вақт ичида 4 марта очко йўқотди – шу жумладан, "Вест Хэм"га енгилди (2:3). Шу тариқа, биз тўртинчи ва бешинчи ўринни эгаллаб турган клублар тўқнашуви гувоҳига айланадиган бўлдик.

Фирмино аниқ майдонга тушмайди, Хендерсон ва Робертсон тикланишга улгуришди

Роберто Фирмино Муҳаммад Салоҳ каби ёрқин статистикага эга эмас, аммо бразилиялик ҳамон "Ливерпуль"нинг муҳим ўйинчиси бўлиб қолмоқда. Фирмино жорий мавсумда 11 ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Жароҳатлар ҳам унга халақит қилмоқда – бразилиялик биринчи жароҳатини сентябрь ойининг ўрталарида олди, шу туфайли 3 та ўйинни ўтказиб юборди. У тузалиб бўлгач, АПЛ ва Чемпионлар лигасида 7 учрашув ўтказди, кейин яна жароҳат олди – энди "Атлетико"га қарши уй учрашувида. Халқаро танаффусдаги "пауза" тикланиш учун етарли бўлмади. "Ливерпуль" "Арсенал"га қарши Фирминосиз ўйнайди. Юрген Клоппнинг йўқотишлари бу билан чекланиб қолмайди. Жеймс Милнер, Наби Кейта, Кёртис Жонс ва Жо Гомес кабилар сафдан чиққанлар рўйхатини тўлдириб туришибди.

Алоҳида айтиш жоиз, Жордан Хендерсон ва Энди Робертсон ўз терма жамоалари учун ўйинларда жиддий жароҳатни четлаб ўтишди.

"Ливерпуль" қийин рақибга қарши ўйинни "қуруқ" ўтказишни унутиб қўйганми?

"Ливерпуль"нинг АПЛдаги охирги натижалари ҳайратланарли. "Лидс" ва "Кристал Пэлас" устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонилди, кейин эса кетма-кет 2 ўйинда гол ўтказиб юборди ("Брентфорд"га қарши 3:3 ва "Манчестер Сити" билан 2:2). Шундан сўнг яна 2 та ғалаба – умумий ҳисоб 10:0, жабрланувчилар – "Уотфорд" ва "Манчестер Юнайтед".

Муваффақиятли одимлаш давом этмади – "қизиллар" яна кетма-кет 2 ўйинда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди ва ғалаба қозона олмади. Бу сафар улар "Брайтон" устидан қозонилаётган ғалабани сақлаб қола олишмади (2:2) ва "Вест Хем"га ютқазишди (2:3). "Ливерпуль" яхши шаклланган ва уюшган рақиб билан тўқнаш келиши биланоқ, дарҳол қийинчиликлар юзага қалқиб чиқади. Жамоа Чемпионлар лигасида дадил ҳаракат қилмоқда. "Арсенал" ўзининг самарадорлиги билан ажралиб туради, деб ҳам бўлмайди. Лондонликлар сўнгги 10 ўйиннинг фақат 3 тасида 2 тадан кўп гол уришди. Уларнинг асосий устунлиги – ишончли ҳимоя. "Арсенал" 10 учрашувнинг атиги 3 тасида гол ўтказиб юборди. Шу жойида савол туғилади – меҳмонлар биринчи бўлиб гол уришса, мезбонлар икки марта гол ура олишадими?

Рэмсдейл яна бир ўйинни муносиб тарзда ўтказишни уддалайдими?

"Арсенал"нинг мавсум давомидаги муваффақияти дарвоза чизиғидаги ўзгаришлар билан узвий боғлиқ. Лондонликлар мавсумни асосий ижрочи сифатида Бернд Лено билан бошладилар, бироқ қатор нохуш натижалардан сўнг унинг ўрнини Аарон Рэмсдейл эгаллади.

"Арсенал" "Шимолий Лондон дербиси"да "Тоттенхэм"ни мағлуб этганида, дарвозани Аарон қўриқлаганди. Ўшандан бошлаб одамлар у ҳақда гапира бошлашди. Айниқса, "Лестер" билан ўйин анча самарали кечди. "Арсенал" "Летсер"ни ютди (2:0), Рэмсдейл 8 та сэйвни амалга оширди – у бу орқали шахсий рекордини ўрнатди.

"Арсенал" "Тоттенхэм"га қарши баҳсдан кейин 6 ўйин ўтказди ва улардан фақат 2 тасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. 

Ҳозир "тўпчилар" ҳимояси яхши ҳолатда, дарвозада эса кимсан Рэмсдейл турибди. "Энфилд"да шовқин-сурон қилиш вақти келгандир?

Обамеянг – голлар бўйича етакчи, аммо яққол ажралиб турадиган тўпурар йўқ

"Арсенал" "Тоттенхэм" билан учрашувдан икки ой ўтгач, анча ишончли ҳолатга келиб, барқарорликкав эришди. Шундай бўлса-да, жамоа кам гол ўтказади, лекин шу билан бирга, кўп гол урмайди. “Шпорлар”дан ташқари 3 та тўп фақат “Астон Вилла” дарвозасига киритилган (3:1).

"Арсенал" мунтазам равишда гол уради. Фақат "Брайтон" дарвозаси ишғол қилинмади. Обамеянг урилган голлар сони бўйича (11 ўйинда 7 та) жамоада пешқадам бўлиб турибди. Одатда охирги мавсумларда габонликни Ляказетт таъқиб қилиб боради, аммо ҳозир франциялик ҳисобида 3 та гол мавжуд, холос. 5 та гол урган Эмиль Смит-Роу кутилмаганда иккинчи ўринга чиқиб олди. 21 ёшли англиялик шу қадар ажаблинтиряптики, ҳатто терма жамоадан чақирув олди. 

Маълум бўлишича, ҳозирги "Арсенал"да гарчи Обамеянг ҳамон тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилаётган бўлса-да, аниқ бир якунловчи футболчи йўқ. Хавф ҳар қандай томондан келиши мумкин.

Тахминий таркиблар

"Ливерпуль": Алиссон – Александер-Арнольд, Матип, ван Дейк, Робертсон – Хендерсон, Фабиньо, Тиаго – Салоҳ, Жота, Мане

"Арсенал": Рэмсдейл – Томиясу, Уайт, Габриэл, Тирни – Парти, Жака – Сака, Эдегор, Смит-Роу – Обамеянг

Тўқнашувлар тарихи

Барча турнирлардаги ўзаро ўйинлар: 234 та 

"Ливерпуль" ғалабаси: 90 та (345 та гол урган)

"Арсенал" ғалабаси: 80 та (305 та гол урган)

Дуранг: 64 та

"Ливерпуль"нинг энг йирик ғалабаси: 5-0

"Арсенал"нинг энг йирик ғалабаси: 8-1

Тошкент вақти билан 22:30 да бошланадиган супер тўқнашувни ўтказиб юборманг! 

Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика