АПЛ клублари "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди

Alisher
13 дек 2021, 13:37
"Барселона" хавбеки Гавига кўплаб Англия клублари қизиқмоқда.

Гап "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва Лондоннинг "Челси" клуби ҳақида кетмоқда.

17 ёшли ярим ҳимоячининг "кўк-анорранглилар" билан тузган амалдаги шартномасида товон пули сифатида 50 млн евро кўрсатилган. МЮ "Барса" у билан янги шартнома имзолашга улгурмасиданоқ, хавбекни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Испанларнинг эса режасида бир миллиард евролик товон пули бор.

Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Fichajes