АПЛ. "Челси" кетма-кет 11-ғалабасини қўлга киритди!

Aziz Tukhtamuradov
17 дек 2016, 19:26
АПЛнинг 17-турида турнир пешқадами "Челси" "Кристал Пэлас" майдонига сафар қилди.

Биринчи бўлим охирида Аспиликуэта томонидан узатиб берилган тўпни Диего Коста боши билан мезбонлар дарвозасига йўллади - 0:1. Шу тариқа, "Челси" футболчилари бу мавсумда илк бор боши билан гол уришга эришишди. Иккинчи бўлимда Маркос Алонсонинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

Антонио Конте шогирдлари мана шу ҳисобни сақлаб қолишди ва кетма-кет 11-ғалабани қўлга киритишди. Клуб 2009 йилги мавсумда ҳам айнан шундай ғалабали серияни қайд этган эди.


Кристал Пэлас – Челси 0:1

Гол:
0:1 – 43 Диего Коста.

Кристал Пэлас – Хеннесси, Дэнн, Уорд, Келли (Фрайерс, 84), Дилэйни, Макартур, Ледли, Кабай (Кэмпбелл, 79), Заа, Панчон (Таунсенд, 77), Бентеке.

Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес (Иванович, 79), Виллиан (Фабрегас, 64), Канте, Азар, Диего Коста (Батшуайи, 89).

Огоҳлантиришлар: Уорд (17), Диего Коста (22), Канте (60), Дилэйни (82), Фабрегас (90).


АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›