UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  21 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  3 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2 10:18Превью. Мусобақа етакчиси чемпионат аутсайдерига қарши баҳсида ким ғолиб бўлади?  5 09:47Аморим "Спортинг"даги шогирдини МЮга олиб келмоқчи  2 09:23Превью. Абрамовнинг "Динамо"си Қосимовнинг ОКМКсини меҳмон қилади  12 08:56Слот кечаги ғалабдан сўнг нималар деди?  9 08:28Превью. "Навбаҳор" биринчи даврадаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш оладими?  14 07:57Суперлига. Бугун бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди  9 07:30Расман. "Ал Насср" яна бир юлдузни ўз сафига қўшиб олди  13 07:05Суперлига. "Пахтакор" "Сўғдиёна" жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди, Алижонов эса шедевр гол урди  0

АПЛ. Лондон дербиси тақдирини битта гол ҳал қилди Янгиликлар

АПЛ. Лондон дербиси тақдирини битта гол ҳал қилди

Мазкур саҳифада Англия чемпионати 15-тури доирасидаги Лондон дербиси матнли трансляция қилинди.

Челси

Премьер-лига . 15-тур

06/11/2022, 17:00

1
:
0
Тугади

Арсенал

Габриэл Магальяйнс - 63'

Стадион: Stamford Bridge, 40142 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
27'  Пьер-Эмерик Обамеянг
51'  Сесар Аспиликуэта
60'  Трево Шалоба
64'  Пьер-Эмерик Обамеянг (Армандо Броя)
64'  Кай Хаверц (Конор Галлахер)
78'  Мэйсон Маунт (Кристиан Пулишич)
78'  Рубен Лофтус-Чик (Матео Ковачич)
85'  Конор Галлахер
89'  Рахим Стерлинг
42'  Букайо Сака
63'  Габриэл Магальяйнс
63'  Букайо Сака
78'  Александр Зинченко (Киран Тирни)
80'  Бен Уайт
87'  Мартин Эдегор (Мохамед Эль-Ненни)
90'  Габриэль Мартинелли (Роб Холдинг)

Учрашувни Габриэлнинг ягона голи эвазига ўз фойдасига ҳал қилган "тўпчилар" яна АПЛ етакчисига айланиб олишди. "Челси" эса мавсумдаги 4-мағлубиятини ҳамшаҳаридан қабул қилиб олди. 

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

Майкл Оливернинг учрашувга якун ясаб берадиган ҳуштаги чалинди. "Арсенал" мухлисларини навбатдаги ғалаба билан табриклаймиз! (АПЛ турнир жадвали)

90+3. "Арсенал" ғалабани сақлаб қолса, яна мусобақа карвонбошисига айланиб олади.

Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Партини қоидага зид равишда тўхтатган Стерлинг ҳам огоҳлантирилди.

85. Тирнига нисбатан қоидани бузган Галлахер огоҳлантирилди.

80. Тўп жарима майдони ичидаги Кукурельянинг қўлига тегган бўлиши мумкин. Пенальти эҳтимоли текшириляпти.

75. Эдегор жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади.

73. Жесус Силвага нисбатан қоидани бузди.

68. Зинченконинг узатмасини Сака дарвозага йўллади. Ноаниқ.

63. Гооооол! Сака бурчакдан оширган тўпни Габриэл Мангальяйнс дарвозага киритиб қўйди — 1:0.

60. Чалобага ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

55. "Корнер"дан кейин Партининг зарбасига аниқлик етишмади.

50. Мартинеллига нисбатан қоидани бузган Аспиликуэта огоҳлантириляпти.

47. Эдегорнинг жарима майдонига узатмасини Тьяго Силва бартараф қилди.

46. 2-бўлимга старт берилди. Тўпни "канонирлар" ўйинга киритишди.

45+1. Биринчи бўлим "Арсенал"нинг ҳужумлари остида ниҳоясига етди. Танаффус!

41. Кукурельяга нисбатан қўполлик қилган Сака Огоҳлантирилди.

32. "Челси" футболчилари бурчак зарбаси тепишди. Силванинг урунишига аниқлик етишмади.

29. Мартинеллининг узатмасини Жесус боши билан дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ.

27. Уайтга нисбатан қўпол ўйнаган Обамеянг огоҳлантирилди.

20. Габриэль рақиб жарима майдонига бостириб кириб, зарба йўллади. "Челси" ҳимоячилари зарбани ёпишди.

15. Жесусга нисбатан қоида бузилганди. "Арсенал" жарима зарбасидан наф чиқара олмади.

11. "Челси" ҳам олдинги чизиқдаги фолликни оширди. Ўйин рақиб ярим майдонига кўчди.

7. Тўп назоратидаги устунлик ҳозирча "тўпчилар" томонида.

4. Кукурелья ўз хатосини бартараф қилиб, тўпни қайтарди.

3. Букайо Сака мезбонлар жарима майдонининг ёнгинасида стандарт ишлади.

1. Баҳсга старт берилди. Тўпни "аристократлар" ўйинга киритиб беришди.

— Учрашув олдидан уруш қурбонлари хотирасига 1 дақиқалик сукут сақланди. Бугунги дерби ҳам ҳеч қандай жангдан кам бўлмаса керак.

Асосий таркиблар

"Челси": Менди, Аспиликуэта, Тиаго Сильва, Чалоба, Лофтус-Чик, Жоржиньо, Моунт, Кукурелья, Хаверц, Обамеянг, Стерлинг

"Арсенал": Рамсдейл, Уайт, Салиба, Габриэль, Зинченко, Парти, Жака, Сака, Эдегор, Мартинелли, Жесус.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика