UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома" (Онлайн натижа)  9 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   1 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   0 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  12 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9 20:58"Реал Мадрид" Хаби Алонсо билан келишувга яқин турибди  9 20:34Ўзимизнинг карикатура: ОЧЛдаги "Туташ тақдирлар"  4

АПЛ. 21-тур превьюси Янгиликлар

АПЛ. 21-тур превьюси

Теглар :  АПЛПревью
Бугун Англияда Премьер-лига 21-тур беллашувларига старт берилади.

Қуйида бизни кутиб турган учрашувлар превьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз. Турнинг марказий баҳси ҳисобланган "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" ўйинига бағишланган алоҳида превьюни эртага ўқишингиз мумкин.

"Тоттенхэм" – "Вест Бромвич"
14.01.2017, 17:30
"Уайт Харт Лэйн"
Бош ҳакам:
Энтони Тейлор (Манчестер)

21-турни бошлаб берадиган баҳсда "Тоттенхэм" жамоаси "Вест Бромвич"ни меҳмон қилади. Маурисио Почеттино шогирдлари бешта турдан бери ғалабали серияларини давом эттириб келишмоқда. Айниқса, ўтган турда пешқадам "Челси" устидан қозонилган ишончли ғалаба бугунги беллашувда мезбонларни фаворитга айлантириши тайин. Боз устига, "шпорлар" бу мавсум АПЛда ўз уйларида ҳали ютқазишмади. Жароҳатланганлар рўйхатида фақатгина Эрик Ламела бор, қолганлар эса соппа-соғ ва ўйинга шай.

"Вест Бромвич" эса охирги иккита учрашувни ўз фойдасига ҳал қилди ва айни пайтда жамоанинг кайфияти яхши. Лекин, таркибда йўқотишлар бор. Марказий ҳимоячи Жонни Эванс ҳамда ўнг қанот ярим ҳимоячиси Крис Брантларда жароҳат бор. Эванс ўйинамаслиги деярли аниқ бўлса, Брант фитнесс тестлар топширди ва уларнинг натижасига қараб майдонга тушиш масаласи ҳал этилади. Шунингдек, Аллан Ньом Африка миллатлар кубогига йўл олган.

Қизиқ:

- "Шпорлар" "Вест Бромвич"га қарши охирги еттита Премьер-лига ўйинидан фақат биттасини ютган (5 дуранг, 1 мағлубият), лекин меҳмонлар "Уайт Харт Лейн"да бор йўғи битта ғалабани қўлга киритишган (5 дуранг, 4 мағлубият);
- Ўтган мавсум ушбу қарама-қаршиликда Крейг Доусон "Вест Бромвич" дарвозасига ҳам, ўз дарвозасига ҳам гол урган. У АПЛда бу ишни амалга оширган сўнгги футболчи ҳисобланади;
- "Тоттенхэм" бу мавсум "Уайт Харт Лейн"да умуман ютқазмаган ( ғалаба, 2 дуранг). Уларнинг бу борадаги энг яхши сериялари 2000-2001 йилги мавсумга тўғри келади (13 ўйин);
- Деле Алли Премьер-лигада "Вест Бромвич"га қарши учта ўйинидан иккитасида гол урган.



"Бернли" – "Саутгемптон"
14.01.2017, 20:00
"Терф Мур"
Бош ҳакам:
Пол Тирни (Ланкашир)

Ўз майдонида жуда ҳам хавфли бўлган ўртамиёна "Бернли" бу сафар "Саутгемптон" билан нима кароматлар кўрсатишини кузатамиз. Ҳар икки клуб ҳам қора қитъага футболчи юборишмаган. Мезбонларда Скотт Арфилд ва Берг Гудмундссонларда жароҳат бор. Уларнинг ўйинда иштирок этиши сўроқ остида. Ҳар қандай ҳолатда ҳам рақиблар учун "Терф Мур" ҳақиқий бош оғриғи бўлиб келмоқда.

"Саутгемптон" эса сўнгги пайтларда ўз ўйинини йўқотиб қўйди. Ҳаммаси Чарли Остиннинг жароҳатидан бошлангандек гўё. Лекин, Лига кубогида "Ливерпуль"нинг таслим этилиши жамоага ишончни қайтаришга ёрдам бериши мумкин.  

Қизиқ:

- "Саутгемптон" Премьер-лига доирасида "Бернли"га қарши ўтказган учта ўйинидан иккитасида ғалаба қозонган;
- Чарли Остин ушбу жамоаларнинг октябрь ойида ўтказилган 1-давра баҳсида киритилган учта голдан иккитасига муаллифлик қилган. Лекин, у бугунги ўйинни жароҳат сабаб ўтказиб юборади;
- "Бернли" бу мавсум "Терф Мур"да 23 имкониятдан 22 очкони қўлга киритди.



"Халл Сити" – "Борнмут"
14.01.2017, 20:00
"Кей Си"
Бош ҳакам:
Мартин Аткинсон (Лидс)

Турнир жадвалини пастдан қараганда бошқариб турган "Халл Сити" учун бу ўйин ўзгача аҳамият касб этиши аниқ. Сабаби, бу жамоаларнинг 1-даврадаги баҳсида "Борнмут" "йўлбарслар"ни 6:1 ҳисобида янчиб ташлаган эди. Афсуски, мезбонларда турли сабаблар туфайли йўқотишлар сони етарлича. "Эвертон"дан сотиб олинган Умар Нияссе ҳужумларга тезкорлик қўшиши кутилмоқда, чунки у тезкор футболчи ҳисобланади.

"Борнмут" эса ортиқча шовқин кўтармай ўзига керакли очколарни жамғаришда давом этмоқда. Эдди Хау жамоавий ўйинни бир маромга солиб қўйди ва бу меҳмонларга ҳатто етакчиларга қарши беллашувларда ҳам асқотмоқда.

Қизиқ:

- Боруц Премьер-лигада 100та ўйин ўтказган тўртинчи полшалик футболчи бўлиши мумкин. Унгача Войцех Шесни, Ежи Дудек ва Лукаш Фабианскилар мана шундай натижага эришишган;
- Роберт Снодграсс бу мавсум "Халл Сити"нинг чемпионатда урган 17та голидан тўққизтасида иштирок этган (7 гол ва 2та голли пас).



"Сандерленд" – "Сток Сити"
14.01.2017, 20:00
"Стэдиум оф Лайт"
Бош ҳакам:
Майк Дин (Хесволл)

"Сандерленд" кўпроқ ҳимоявий ўйинни афзал билади. Лекин, бугунги рақибга қарши бу тактикадан фойдаланмаса керак. Янузай ва Патрик ван Аньхолтларнинг индивидуал имкониятлари, Дефонинг эса рақиб жарима майдонидаги имкониятлари эвазига бугун "қора мушуклар" уч очкони қўлга киритишлари мумкин.

"Сток Сити" эса биринчи давранинг иккинчи япмини яхши ўтказди. Кейин, етакчи жамоаларга қарши оғир учрашувларни ўтказди. Жамоа ўйини марказдаги Жо Алленга боғланиб қолган. Айнан уэльслик футболчи жамоанинг "мияси" ҳисобланади.

Қизиқ:

- "Сток Сити" АПЛ тарихида биринчи маротаба "Сандерленд"ни бир мавсумда икки бор мағлуб этишга уринади, лекин "қора мушуклар" "Сток"ка қарши охирги 14та уй учрашувида мағлуб бўлмаган (9 ғалаба, 5 дуранг);
- Жо Аллен "Сандерленд"га қарши октябрдаги ўйинда иккита тўп киритган, бу унинг фаолиятидаги ягона дубл бўлиб турибди;
- Жермейн Дефо январь ойида Премьер-лигада 20та гол урган. Фақатгина Алан Ширер (23) ва Фрэнк Лэмпард (21) ушбу ой давомида ундан кўп тўп киритишган.



"Суонси" – "Арсенал"
14.01.2017, 20:00
"Либерти стэдиум"
Бош ҳакам:
Майкл Жонс (Честер)

Натижалари ёмонлашиб кетган "Суонси"га "Арсенал" билан ўйинда қийин бўлиши шубҳасиз. Камига, ҳужумларни кучайтириши кўзда тутилиб сотиб олинган янги футболчи Лучиано Нарсинг ҳам жароҳат олди. Кашфиёт бўлган Лерой Фер эса негадир ҳамма ўйинларда туширилмаяпти.

"Арсенал" ўзи ўрганиб қолган ўрнидан бир поғона пастда турибди ва бу нарса футболчиларнинг аччиғини келтираётган бўлса керак. Камига, жамоанинг энг ашаддий рақиби "Тоттенхэм" учинчи поғонага кўтарилиб олган. Қичқа муддатли касалликдан кейин Озил яна сафга қайтган бўлса, Уолкотт ва Беллеринларда кичик жароҳат бор. Бугун мухлислар голларга бой ўйинга гувоҳ бўлишлари ҳам мумкин. Бунинг учун томонлардан бири дастлабки 20 дақиқаликда тўп киритиши лозим.

Қизиқ:

- "Арсенал" "Суонси" майдонидаги бешта Премьер-лига учрашувининг барчасида гол урган, умумий 10 маротаба уэлсликлар дарвозаси ишғол қилинган;
- Жиру барча мусобақаларда охирги 17та аниқ зарбасидан 12 бор гол урган ва "Арсенал" таркибидаги сўнгги саккизта ўйинининг ҳар бирида майдонни голсиз тарк этмаган;
- Лоран Косьелни бугун ўзининг Премьер-лигадаги 200-учрашувини ўтказиши мумкин.



"Уотфорд" – "Мидлсбро"
14.01.2017, 20:00
"Викариж Роуд"
Бош ҳакам:
Жонатан Мосс (Йоркшир)

Чемпионатнинг энг ностабил жамоаларидан бири бўлган "Уотфорд" бу турда дебютантни қабул қилади. Маццари шогирдлари "Боро" билан ўйинда кўпроқ олдинга ўтиб ҳаракат қилишса керак. Сўнгги учрашувларга назар ташласак, "Уотфорд" ўйинида мазмун йўқолгандек кўринмоқда. Лекин, бу АПЛ ва унда исталган натижани кутса бўлади.

"Мидлсбро" ҳимоясида муаммолар бор. Барраганда жароҳат бор, Айяланинг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида. Жамоа яна Негредонинг голларига умид қиладими? Шу ўринда "Боро"нинг гол ўтказиб юборишдаги ижобий натижасини айтиб ўтиш жоиз. Бу мавсум фақатгина "Тоттенхэм" (14), "Челси" (15) ва МЮ (19) "Мидлсбро"дан камроқ тўп ўтказиб юборишган.

Қизиқ:

- "Уотфорд" "Мидлсбро"га қарши охирги олтита ўйинда имкониятни бой бермаган (4 ғалаба, 2 дуранг);
- Трой Дини "Боро"га қарши сўнгги саккизта учрашувдан олтитасида гол урган;
- Альваро Негредо "Мидлсбро"нинг чемпионатдаги охирги еттита голидан бештасида қатнашган (4 гол, 1та голли пас).



"Вест Хэм" – "Кристал Пэлас"
14.01.2017, 20:00
"Болейн Граунд"
Бош ҳакам:
Нил Суорбрик (Ланкашир)

Ички муаммолар пайдо бўлган пайтда "Вест Хэм" очко ола биладими? Буни бугун билиб оламиз. Айниқса, жамоа етакчиси Димитри Пайенинг машғулотлардан четлатилиши ва унинг клубни тарк этиши ҳақидаги гап-сўзлар ўйинга таъсир қилиши мумкин. Ахир, Пайе барча стандартларни қойилмақом бажариб берадиган, камига чемпионатда энг кўп вазият яратган футболчи.

"Кристал Пэлас" таркибида эса ҳужумларда асосий ролни ўйнаб келаётган Уилфрид Заа Африка миллатлар кубогига кетган. Бу Эллардайс шогирдлари учун катта йўқотиш. Заанинг йўқлиги жамоа ҳужумларидаги креативликни пасайтиради.

Қизиқ:

- "Кристал Пэлас" "Вест Хэм" майдонида ўтган охирги тўрт беллашувда ютқазмаган (2 ғалаба ва 2 дуранг);
- Мануэль Лансини "Пэлас"га қарши ўтказган учта ўйинининг барчасида гол урган, умумий Лансининг 9та голидан олтитаси Лондон дербиларига тўғри келади;
- Йоан Кабай "болғаурарлар"га қарши охирги учта АПЛ ўйинида ҳам тўп киритган.



"Лестер" – "Челси"
14.01.2017, 22:30
"Кинг Пауэр"
Бош ҳакам:
Андре Марринер (Бирмингем)

Африка миллатлар кубоги энг катта таъсир кўрсатадиган жамоа - "Лестер". Мусобақага "тулкилар"нинг етакчи футболчилари йўл олишган. "Челси"га қарши Марез, Слимани, Амартей ва Уллоалар ёрдам бера олишмайди. Мезбонлар жиддий йўқотишлар билан майдонга тушишади.

Ўз навбатида, йўқотиш рақибда ҳам бор. "Челси" бош мураббийи Антонио Конте ва тўпурари Диего Косталар ўртасида зиддият юзага келган. Коста уч кундан бери машғулотларда қатнашмаяпти. Хитой клубларидан йилига 30 миллион евро маош ваъда қилингани ҳужумчини Осиё сари йўл олишга ундаётгандек. Лекин, бугун унинг йўқлигини Педро ва Азарлар билдирмаса керак.

Қизиқ:

- "Челси" Премьер-лига доирасида "Лестер" майдонидаги охирги тўрт беллашувнинг учтасини ўз фойдасига ҳал қилган (1 мағлубият);
- "Челси" 2009-2010 йилги мавсумдан буён илк бор амалдаги чемпионни икки бор мағлуб этишлари мумкин. Ўтган сафар бу иш амалга оширилганда "кўклар" бош совринни қўлга киритишган;
- "Лестер" бу мавсум жамғарган 21 очкодан 18тасини ўз майдонида қўлга киритган (86%).



"Эвертон" – "Манчестер Сити"
15.01.2017, 18:30
"Гудисон Парк"
Бош ҳакам:
Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн)

"Эвертон" етакчиларга ҳамиша муаммолар туғдириб келган. Бу клубларнинг биринчи даврадаги баҳсида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган. "Ирислар"нинг асосий таянч ярим ҳимоячиси бўлган Идрисса Гуйе Африкага кетди. Лекин, унинг ўрнини билинтирмаслик учун клуб МЮдан франциялик Морган Шнайдерлинни сотиб олди. Демак, бу камчилик қайсидир маънода бартараф этилди.

"Манчестер Сити" таркибида Фернандиньо майдонга тушмайди, Габриэл Жезус эса ўз вақтида расмийлаштирилмагани боис "Эвертон"га қарши ўйнамайди. Шунингдек, Фернандо, Сане ва Компаниларда жароҳат бор. Де Брюйне ҳам ўтган ҳафтани касаллик билан ўтказди. Лекин, Кевин "Гудисон Парк"ка келиши аниқ. "Шаҳарликлар" бу ўйинда бироз устунликка эга бўлишса керак, Куман шогирдлари эса 1-даврадаги каби қарши ҳужумда ўз имкониятларини кутишлари мумкин.

Қизиқ:

- "Эвертон" "шаҳарликлар"га қарши сўнгги еттита Премьер-лига ўйинида ғалаба қозона олмаган (3 дуранг, 4 мағлубият). Унгача эса саккизта учрашувнинг олтитасида ютишган (1 дуранг, 1 мағлубият);
- Мартен Стекеленбург "Сити"га қарши октябрда ўтган ўйин (1:1)да икки бор пенальтини қайтарган, Бу АПЛда кузатилган саккизинчи мана шундай ҳолат;
- "Эвертон"нинг чемпионатда "Сити" дарвозасига киритган охирги бешта голидан учтасига Лукаку муаллифлик қилган.



"Манчестер Юнайтед" – "Ливерпуль"
15.01.2017, 21:00
"Олд Траффорд"
Бош ҳакам:
Майкл Оливер (Нортумберленд)

Ушбу ўйинга бағишланган алоҳида превьюни эртага ўқишингиз мумкин.

Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов


Eplmanager.com сайтида бугун янги совринли лига ишга тушади. Жамоа тузинг ва совринларни ютиб олинг. Жамоа тузишга ўтиш

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика