UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46"Реал"нинг апелляцияси рад этилди  5 22:12FA "адолат" ҳақидаги пости учун МЮни жазоламайди  0 21:51"Нефтчи" Ашурматов учун "Рубин"га 500 минг доллар тўлашга тайёр  21 20:55"Локомотив" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 20:45Анвар Бердиев "Шўртан" билан шартномасини узайтирди  3 20:20Фарруҳ Зокиров: "Биз ҳозирги таркибимиз билан ҳам кейинги босқичга чиқишимиз керак"  0 20:10"Барселона" ҳимоячиси 5 ҳафтага сафдан чиқди  5 19:56Расман: "Бухоро" хорватиялик легионерни сафига қўшиб олди  2 19:43Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси: "Абдуқодир Ҳусановни "Манчестер Сити"га ўтгани билан табриклаймиз!"  11 19:34Людмила Карачик: "Биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз"  0 19:19"Бунёдкор" "Динамо"дан устун келган назорат ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 18:57Европа чемпионати бронза медали соҳиби Симон Кьер фаолиятини якунлади  0 18:34Селюк: "Ҳусанов қанақасига 50 млн туради? Максимум – 20!"  70 18:11"Ливерпуль" футболчиси фаолиятини Шотландияда давом эттиради  0 17:49Модрич — "Барса"га қарши ўйиндан кейин интервью берган "Реал"нинг ягона футболчиси  10

Анзур Исмоилов: “Ўйинга тайёгарлик яхши кетяпти” Янгиликлар

Анзур Исмоилов: “Ўйинга тайёгарлик яхши кетяпти”

Янги Зеландия билан ўртоқлик ўйинига ҳам бир кун қолди.
Эртага миллий терма жамоамиз ўз тарихида илк бор Янги Зеландияга қарши майдонга тушади. Албатта, учрашувга бўлган қизиқиш катта, чунки Янги Зеландия ҳар ҳолда кучли жамоа ҳисобланади. Кеча бўлиб ўтган машғулотдан сўнг терма жамоамиз ҳимоячиси Анзур Исмоиловдан интервью олдик.

-   Анзур, ўйинга тайёргарлик ҳақида нима дея оласиз?
-   Янги Зеландия билан кечадиган баҳсга тайёргарлик яхши кетяпти. Ҳамманинг кайфияти зўр. Барчамиз машғулотларда астойдил ишлаяпмиз.

-   Таркибда сиз яқиндан танимайдиган ўйинчилар кўпми?
-   Жамоамизга кўп ёш футболчилар қўшилган. Ўзбекистон чемпионатида тўп тепмаётганим учун тўғриси баъзи футболчиларни танимадим.
 
-   Янги Зеландия термаси ҳақида тасаввурга эгамисиз?
-   Ҳозирча уларнинг ўйинини кўрганимиз йўқ. Лекин билишимча, Янги Зеландия ҳам Австралияга ўхшаб ўйнайди. Улар эътиборни кўпроқ жисмоний курашларга ва “иккинчи қават”га қаратса керак.
 
-   Сиз учун бу оддий ўртоқлик баҳси ҳисобланадими?
-   Ўйин ўртоқлик мақомига эга бўлгани билан барибир ютишга ҳаракат қиламиз. Чунки мухлисларимиз ғалабаларни соғиниб қолишган.

-   Хитой чемпионатида қандай янгиликлар бор?
-   Чемпионат ўша-ўша. Ҳаммаяси яхши давом этяпти. Клубимиз ички чемпионатда ўзини унчалик ҳам яхши кўрсата олмаяпти. Легионерларимиздан уч нафари жароҳат олиб майдонга туша олишмаяпти. Шу боис ўзим ўйнаб турибман.

-   Сизнингча, Артём Филипосян нима учун Хитойдан барвақт қайтиб келди?
-   Эшитишимча, уларда ким майдонга тушишини жамоа сардори ҳал қилар экан. Филипосян савияси бўйича Хитойда бемалол ўйнаб кетиши мумкин эди, лекин клубида нимадир юз берган кўринади.

-   Биздан Хитойга кетувчилар сони жуда камайиб кетди. Уларда чемпионат кучайганми?
-   Чемпионат савияси ортиб боряпти дея оламан. Ўтган йил ўзбеклар тўрт киши эдик, ҳозир бир ўзим қолдим. Эндиликда хитойликлар кўпроқ корейс футболчиларига эътибор қаратишяпти.  

Х.Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика