UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41"Монако" "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 13:14"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи  0 12:46Шамолга учирилган пуллар: ўтган мавсумнинг энг ёмон трансферлари (мутолаа учун)  3 12:33"Тоттенхэм" ҳужумчиси трансфер ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  0 12:06Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади  1 11:41"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда  0 11:15"Реал" Лондонга етиб борди  17 10:49«Манчестер Сити» «Реал Мадрид» юлдузи билан шартнома тузмоқчи  8 10:21Халқаро ўртоқлик учрашуви. Бугун терма жамоамиз Ҳиндистонга қарши баҳс олиб боради  0 09:55Ханс-Дитер Флик «Барселона»даги режалари билан ўртоқлашди  19 09:28ЦСКА собиқ футболчиси:«Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак»  7 09:00Антонио Конте «Наполи»га «Ювентус»даги икки нафар собиқ шогирдларини олиб келмоқчи  2 08:33Про лига. Бугун Тошкентда ўйин бор  0 08:05EЧЛнинг энг яхши футболчиси аниқланди. У «Реал Мадрид» футболчиси эмас  6 07:37Суперлига. Бугун дерби бор  3

Анхель Лопес: "Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди" Янгиликлар

Анхель Лопес: "Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Металлург" (1:2) ўйинидан кейин термизликлар бош мураббийи Анхель Лопес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Индивидуал хатолар туфайли бизда катта муаммолар юзага келди. Шунга қарамасдан, ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилдик. Биргина хато ҳаммасини издан чиқарди. Кейин жуда қийин ҳолатга тушдик, ҳеч нарса ўхшамади.

- "Сурхон" прессингда жуда кучли. То гол ўтказиб юборгунча ҳаммаси яхши эди. Жамоа олдинги чизиқда юқори прессинг қўллаётганига қарамасдан, гол уриш борасида самара чиқаролмаяпти...

- Фикрларингизга қўшиламан. Wyscout статистикасига кўра, юқори прессинг қўллашда энг кучли жамоалардан биримиз. Футболчиларимиз ҳамиша чин дилдан ўйнашмоқда. Ҳеч бир жойда бўш ҳудуд қолдирмасликка уринишмоқда. Прессинг орқали ҳаммасини ёпишга ҳаракат қиляпмиз. Бироқ афсуски, бизга имкониятлардан унумли фойдалана олмаслик панд беряпти. Ўз йўлимиздан қайтмоқчи эмасмиз. Агар бугун биринчи голни биз урганимизда, ўйинни назорат қилган бўлардик, аммо ўхшамади. 

- Жамоа охирги дақиқаларда яхши ҳужум уюштирди. Бу яққол сезилди. Тактикани ўзгартирганмидингиз? 

- Бу оддий ҳолат. Жамоалар 0:2 ҳисобида ютқазиб турган пайтда ҳужумга ўтаверишади. Биз ҳам худди шундай қилдик. Бугун омад бизга клуб боқмади. Келаси учрашувларда очко йиғишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика