UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  0 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  10 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15

Анваржон Ғофуров: "Нефтчи"дан собиқ бош мураббий туфайли кетгандим" Янгиликлар

Анваржон Ғофуров: "Нефтчи"дан собиқ бош мураббий туфайли кетгандим"

Хабарингиз бор, Анваржон Ғофуров Фарғонанинг "Нефтчи" клубига қайтди.

Шу боис "Нефтчи" клуби матбуот хизмати футболчи билан суҳбатлашди.

- Анваржон авваламбор “Нефтчи” сафига қайтганингиз билан табриклайман. Клубга қайтишингизга нима туртки берди?
- Ассалому алайкум! Жонажон жамоамга қайтганимдан жуда ҳам хурсандман, келишим боиси клубга бўлган меҳрим ва жамоамиз билан янги мавсумда медаллар учун курашиш деб ҳисоблайман. Бундан ташқари жамоамиз сафида тажрибали футболчилар йиғилган.

- Ўтган мавсум "Нефтчи"ни биринчи давра тугагач тарк этгансиз, бунга сабаб нима бўлган эди?
- Яхши савол бердингиз, ўтган мавсумда аслида “Нефтчи”ни тарк этиш ниятим йўқ эди, бу борада ўзимга ҳам мухлислар кўп савол беришган. Тўғрисини айтаман кетишимга сабаб ўша пайтдаги мураббий билан орамизда озгина келишмовчилик бўлган эди ва жамоани тарк этишимга тўғри келган.

- “Нефтчи” сафида ўйнамаган бўлсангиз ҳам барибир жамоамизга бефарқ эмассиз, ўтган мавсум давралар оралиғидаги мураббийлар ўзгариши жамоага қандай таъсир қилди деб ўйлайсиз?
- Мураббийлар штаби ўзгариши билан “Нефтчи”да ижобий ўзгаришларни ҳамма кўрди, Виталий Григоревьич Европа футболи тактикаларини қўлайдиган мутахассис хисобланади, унинг жамоага келиши ўз самарасини берди ва клуб Суперлигада қолди. Умуман олганда бош мураббий тактикалари менинг ўйин амалиётимга мос келади, худо хоҳласа янги мавсумда медаллар учун курашамиз.

- Янги мавсумга мухлислар учун тилакларингиз?
- Мухлисларимизга янги мавсумда “Истиқлол” стадионга келиб қўллаб-қувватлаб туришса, биз жонимизни бериб майдонда улар учун ўйнаб, мавсум якунида уларни медаллар билан хушнуд этишга ҳаракат қиламиз. Кириб келаётган янги йилда барчага соғлик саломатлик оилавий бахт, омад тилаб қоламан!


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика