UZ

Сўнгги янгиликлар

09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  0 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  5 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   5 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30

Анваржон Ғофуров: "Нефтчи"дан собиқ бош мураббий туфайли кетгандим" Янгиликлар

Анваржон Ғофуров: "Нефтчи"дан собиқ бош мураббий туфайли кетгандим"

Хабарингиз бор, Анваржон Ғофуров Фарғонанинг "Нефтчи" клубига қайтди.

Шу боис "Нефтчи" клуби матбуот хизмати футболчи билан суҳбатлашди.

- Анваржон авваламбор “Нефтчи” сафига қайтганингиз билан табриклайман. Клубга қайтишингизга нима туртки берди?
- Ассалому алайкум! Жонажон жамоамга қайтганимдан жуда ҳам хурсандман, келишим боиси клубга бўлган меҳрим ва жамоамиз билан янги мавсумда медаллар учун курашиш деб ҳисоблайман. Бундан ташқари жамоамиз сафида тажрибали футболчилар йиғилган.

- Ўтган мавсум "Нефтчи"ни биринчи давра тугагач тарк этгансиз, бунга сабаб нима бўлган эди?
- Яхши савол бердингиз, ўтган мавсумда аслида “Нефтчи”ни тарк этиш ниятим йўқ эди, бу борада ўзимга ҳам мухлислар кўп савол беришган. Тўғрисини айтаман кетишимга сабаб ўша пайтдаги мураббий билан орамизда озгина келишмовчилик бўлган эди ва жамоани тарк этишимга тўғри келган.

- “Нефтчи” сафида ўйнамаган бўлсангиз ҳам барибир жамоамизга бефарқ эмассиз, ўтган мавсум давралар оралиғидаги мураббийлар ўзгариши жамоага қандай таъсир қилди деб ўйлайсиз?
- Мураббийлар штаби ўзгариши билан “Нефтчи”да ижобий ўзгаришларни ҳамма кўрди, Виталий Григоревьич Европа футболи тактикаларини қўлайдиган мутахассис хисобланади, унинг жамоага келиши ўз самарасини берди ва клуб Суперлигада қолди. Умуман олганда бош мураббий тактикалари менинг ўйин амалиётимга мос келади, худо хоҳласа янги мавсумда медаллар учун курашамиз.

- Янги мавсумга мухлислар учун тилакларингиз?
- Мухлисларимизга янги мавсумда “Истиқлол” стадионга келиб қўллаб-қувватлаб туришса, биз жонимизни бериб майдонда улар учун ўйнаб, мавсум якунида уларни медаллар билан хушнуд этишга ҳаракат қиламиз. Кириб келаётган янги йилда барчага соғлик саломатлик оилавий бахт, омад тилаб қоламан!


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика