UZ

Сўнгги янгиликлар

18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  3 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  3 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  4 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  16 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  6 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  5 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0

Анвар Ҳожимирзаев: "Молиявий жиҳатдан кўра, роҳатланиб футбол ўйнашим муҳимроқ" Янгиликлар

Анвар Ҳожимирзаев: "Молиявий жиҳатдан кўра, роҳатланиб футбол ўйнашим муҳимроқ"

Бугун "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида Суперлиганинг энг яхшилари тақдирланди.

ПФЛ мавсум кашфиёти номини эълон қилди. Унга кўра, "Динамо" клуби аъзоси Анваржон Ҳожимирзаев Суперлигада йил кашфиёти деб топилди. Ҳожимирзаев совринни қабул қилиб олганидан сўнг ОАВ вакиллари билан мулоқот қилди.

- "Энг яхши футболчи" совринига ҳам даъвогар эдингиз. Ушбу номинацияда ҳам ғолиб бўлишни кутганмидингиз?

-  Имкониятлардан келиб чиқиб "Энг яхши футболчи" номинациясида ғолиб бўлишга ҳам умид қилгандим. Насиб қилгани шу экан. Кейинги мавсумда янада яхшироқ ўйин намойиш этиб, ушбу совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламан.

- "Динамо"да қолишингизга нима сабаб бўлди?

- Клуб раҳбарияти ва Вадим Абрамов. Улар мендан жамоада қолишимни илтимос қилишди ва мен инсонийлик нуқтаи назаридан "йўқ" дея жавоб бера олмасдим. "Динамо" кўнглимга яқин жамоа бўлиб қолган.

- Сизга молиявий жиҳатдан "Динамо"дан кўра яхшироқ таклифлар бўлган, аммо сиз Самарқанд жамоасида қолишни афзал кўрдингиз? Тўғрими?

- Ҳа. Шаҳсан мен учун молиявий жиҳат унчалик ҳам муҳим эмас. Роҳатланиб футбол ўйнаш мен учун муҳимроқ. Ушбу жамоада ёрқин ўйин намойиш этяпман ва кейинги мавсумда ҳам шундай темпда давом этишни мақсад қилганман.



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика