UZ

Сўнгги янгиликлар

20:34"Борнмут" — "Арсенал". Райс, Стерлинг ва Хаверц асосий таркибда  0 20:09"Динамо Махачқала" — ЦСКА. Аббос Файзуллаев асосий таркибда  0 19:59Илёс Зейтуллаев: "Биз тўғри йўлдамиз"  2 19:50Ўзимизнинг карикатура: "Насаф"да якуний довдираш синдроми даври бошланмоқдами"  4 19:34Суперлига. Анча зерикарли ўтган баҳсда "Металлург" ва "Андижон" бир очкодан қўлга киритишди  4 19:30"Ювентус"нинг Роналду иши бўйича апелляцияси 2025 йилда кўриб чиқилади  0 19:22Александр Крестинин: "Иккинчи бўлимда умуман ўйнамадик"  0 18:27АПЛ. "Тоттенхэм" йирик ғалабани тантана қилди (+жадвал)  3 18:19Қозоғистон. Иброҳим Ҳалил Йўлдошев жамоаси йирик ғалабага эришди  3 18:12"Манчестер Юнайтед" - "Брентфорд". Кимлар асосий таркибда?  8 18:08"Тобол" - "Ордабаси". Яхшибоев ва Умаров...  0 17:41Ямаль "Севилья"га қарши баҳсда майдонга тушадими?  1 17:25"Бунёдкор" 10 йилдан сўнг меҳмонда "Локомотив" устидан камбэк қилган ҳолда ғалаба қозонди  13 15:25МЮнинг янги раҳбари 100 000 кишилик арена хоҳлаяпти. У қанчага тушишини биласизми?  7 14:33Лапорта: "Барселона" қўл остимда ўзига муносиб жойга қайтмоқда"  6

Анвар Ғофуров: "Мураббийлар штабида Зейтуллаевнинг пайдо бўлиши? Мақсадимиз – "Бунёдкор"ни юқорига кўтариш" Янгиликлар

Анвар Ғофуров: "Мураббийлар штабида Зейтуллаевнинг пайдо бўлиши? Мақсадимиз – "Бунёдкор"ни юқорига кўтариш"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи биринчи туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Шўртан" учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Ғофуров фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кўрганингиздек қийин ўйин бўлди. Рақиб яхши ҳимояланди. Биринчи бўлимдан сўнг кўрсатмаларни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Тезроқ паслар билан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб беришни айтгандик. Рақиб яхши тайёргарлик кўрган экан. Мақсадига эришди. Яна бу сафар ҳам учинчи зонада муаммоимиз бўляпти. Биз янада кўпроқ имконият яратишимиз зарур. Биринчи бўлимда ўртадан ҳужумларни олиб бордик. Қанотлардан ёриб ўтиш кераклигини таъкидлагандик. Уларнинг тактикаси қарши ҳужумда вазиятни кутиш эди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Балки футболчилар кўрсатмаларни охиригача тушунишмагандир. Ишлашимиз учун кўпроқ вақт керак. Бир деганда ўхшамайди. Тўпни назорат қиляпмиз. Охирги вазиятда совуққонлик етишмаяпти Бу ўйинга бироз юклама билан тушдик. Кейинги ўйинларда янада яхшироқ ҳаракат қиламиз. Қолаверса, омад ҳам керак" - дейди Анвар Ғофуров

- Бугун таркибда ротацияларга қўл урдингиз. Лекин кўриниб турибдики ротация қилиш учун ресурслар етарли эмас. Улар ўйинга тайёр эмасдек кўринди. Бу борада қарорингиз қанчалик тўғри бўлди?

- Барибир ҳар бир футболчига имконият беришимиз лозим. Биз яхши бўлиши тарафдоримиз. Бу ўйинларда имкон бермасак, қачон берамиз? Лекин майдонда 11 та жой бор. Йигитлар буни тўғри қабул қилиши керак. Биз ҳам уларга имконият беришга ҳаракат қиламиз. Аммо бизга натижа зарур деб ўйлайман.

- Ярим ҳимоячиларнинг ҳаракатини қандай баҳолайсиз? Ҳисоб 0:0, лекин ярим ҳимоячилар майдонда пиёда юрибди. Бунинг натижасида ҳужумчиларда ҳам вазият бўлаётгани йўқ...

- Тўғри. Биринчи бўлимда яққол орқада ўйнайдиган Фране Чиряк ва Амир Тўрақулов бор эди. Иккинчи бўлимда Чирякнинг ўрнига тезкор Билол Тўплиевни туширдик. У юқорироқда ўйнай олади. Тўпни қабул қилиб, яхши вазиятлар яратиши мумкин. Бизга тезлик керак эди. Бу тезликни Умид Султонов беради деган мақсадда уни қўйдик.  

- Илёс Зейтуллаев мураббийлар штабида пайдо бўлди. Сўнгги 3 кунда бу ҳақида кўп гапирилди. Унинг жамоага жалб қилиниши кимнинг қарори?

- Саволингиз ноўрин деб ўйлайман. Бирлашган ҳолда "Бунёдкор"га ёрдам бериш истагидамиз. Мақсадимиз – ягона. Барчамиз жамоага кўмак берган ҳолда юқори ўринларга олиб чиқишни кўзлаганмиз.

- Ўз вақтида энг яхши тўпурарларга қарши ўйнагансиз. Ҳозирги маҳаллий ҳужумчиларга нима етишмаяпти?

- Замон шундай. Ҳар бир тўпурар ўзини кўрсатса, хориждан таклиф тайёр. Сергеев, Абдихолиқов ва ҳоказо. Бизда иқтидорли яхши ҳужумчилар бор. Жамоаларнинг мақсадлари катта. Имкониятларига қараб хориждан яхши савиядаги ҳужумчилар олиб келишлари керак

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика