UZ

Сўнгги янгиликлар

02:31Отасига эмас, Роналдиньога ўхшашни хоҳлайдиган, гол нишонлагани учун жамоадан ҳайдалган "Бухоро"нинг икки ниқобли легионери билан танишамиз  0 00:55"Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" баҳсида ҳисоб очилмади, "кўклар" яна пешқадам  2 00:34"Интер" B Сериядан футболчи сотиб олди  0 00:25"Реал" Фран Гарсияни қўйиб юбормади: футболчи алоҳида шуғулланишни сўраган  0 23:56Карим Бензема "Ал Ҳилол" футболчисига айланди  6 23:35Роналдунинг "забастовкаси" Бензема, Канте ва Эн-Несири трансферларини тўхтатиб қўйди  7 23:04"Атлетико" ҳужумчи сотиб олганини эълон қилди  1 22:57ФИФА кенгаши Россияни қайтариш масаласини кўриб чиқмайди  8 22:20"Ал Насср" Роналдусиз "Ар Риёд"ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди  27 22:12Отабек Шукуров жамоаси БАА президенти Кубогини тарк этди  0 21:25Россиянинг халқаро футболга қайтиши апрель ойида ижобий ҳал бўлиши мумкин  9 20:57"Шахтёр" ва "Андижон" ўртасидаги баҳс 55-дақиқада тўхтатилди  7 20:33Тиббий текширувдан сўнг "Милан" 30 млн. евролик трансферни бекор қилди  3 19:58Деклан Райс АПЛ тарихига кирди  2 19:33"Ла Масия" ҳукмрон: "Барселона"нинг бир нафар тарбияланувчиси "Реал" академиясидан қимматроқ  39

Анвар Бердиев: "Кераксиз жойда очко йўқотдик" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Кераксиз жойда очко йўқотдик"

ПРО-Лиганинг 23-тури доирасида "Шўртан" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунлангач мезбонлар устози Анвар Бердиев ОАВ вакиллари саволларига жавоб берди.

"Жуда қийин ўйин бўлди. Ўйин аввалида жуда яхши вазиятларни голга айлантира олмадик, аммо оддий бир вазиятда кераксиз хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Футболчиларим ҳисобни тенглаштира олишди, лекин ҳисобда олдинга чиқа олмадик. Кераксиз жойда очко йўқотдик", - дея фикр билдирди Анвар Бердиев.

- Бугун захирадан майдонга тушган футболчилар жамоангиз ўйинини қанчалик ўзгартира олди деб ўйлайсиз?
- Зоиров гол ургани сабабли ўйинга қўшилиб кета олди дея оламан, қолган футболчилар эса бугун ўзларининг энг яхши ўйинини намойиш эта олишмади.

- Мавсум якунига қадар уч тур қолди. "Дўстлик", "Машъал", "Арал" жамоаларига қарши ўйинлар бор. Қайси баҳс жамоангиз учун энг қийини бўлади?
- Ҳали олдинда бешта учрашув бор. Сиз санаб ўтган рақиблардан ташқари, "Қўқон-1912" ва "Олимпик-МобиУЗ"га қарши ўйинларимиз ҳам бор. Ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Бизда имкониятлар бўлаяпти, аммо улардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Биринчи даврада энг кўп гол урган жамоаларнинг бири эдик. Иккинчи даврада эса ушбу кўрсаткич бўйича пасайиш кузатилмоқда. Футболчилар билан ушбу муаммо устида ишлашимиз керак.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика